ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1372 Центральный банк Республики Узбекистан 04/12/2018 19/12/2018 1

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-1372

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

 ҚАРОРИ

 

Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив

банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ПФ5564-сон “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги ПҚ3724-сон “Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 12 мартдаги 3-А/1-сон қарори (рўйхат рақами 1470, 2005 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 15-16-сон, 121-модда) билан тасдиқланган
Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғ
рисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Марказий банк раиси         

                                   М. Нурмуратов

 

 

 

Тошкент ш.,

2018 йил ___ ________,

_____-сон

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
2018 йил ___ ___________даги

_______ қарорига

ИЛОВА

 

Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив

банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар

 

 

1. 8-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Бунда, олинган тўлов терминали квитанцияларининг асл нусхалари, электрон тижорат битимларидаги томонларни идентификациялаш имконини берувчи электрон чеклар, квитанциялар, хабарлар ва бошқа усуллар ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли реквизитларга эга бўлган бошқа ҳужжатлар юридик шахс бухгалтерияси учун ҳисобот ҳужжатлари сифатида хизмат қилади.”.

2. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“9. Корпоратив банк картаси орқали амалга оширилган тўловлар бўйича ҳисобот ҳужжатлари сифатида тўлов терминали квитанцияларининг асл нусхалари, уларга илова қилинган тегишли савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарнинг “тўланди” муҳри қўйилган тўлов ҳужжатлари, шунингдек, электрон тижорат битимларидаги томонларни идентификациялаш имконини берувчи электрон чеклар, квитанциялар, хабарлар ва бошқа усуллар, инвойс (ҳисоб-фактура) ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатлар хизмат қилади.”.

3. 10-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон банклари ассоциацияси билан келишилган.

 

 

Молия вазири

                                      Д. Кучкаров

 

2018 йил “_______________

 

Давлат солиқ қўмитаси

раисининг биринчи ўринбосари

 

                                      Б. Мусаев

 

2018 йил “_______________

 

Ўзбекистон банклари

ассоциацияси бош директори

 

                                      Б. Хамидов

 

2018 йил “_______________

Общие комментарии

544