ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1347 Центральный банк Республики Узбекистан 03/12/2018 18/12/2018 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Ломбардларда бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-1347

Ломбардларда бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

  1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 26 августдаги 21/8-сон қарори (рўйхат рақами 2933, 2017 йил 29 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 39-сон, 1052-модда) билан тасдиқланган Ломбардларда бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
  2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Марказий банк раиси                                                                     М. Нурмуратов

Тошкент ш.,

2018 йил “___” ___________,

_______-cон

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2018 йил “__” _________даги

_____ - сон қарорига

ИЛОВА

 

Ломбардларда бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

  1. 7-бандда “Ломбардлар томонидан ҳисоботларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1289, 2003 йил 10 декабрь)” деган сўзлар “Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига молиявий ҳисоботлар ва электрон маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2994, 2018 йил 5 апрель)” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
  2. 13-бандда “Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномада (рўйхат рақами 1831, 2008 йил 27 июнь)” деган сўзлар “Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномада (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь)” деган сўзлар билан алмаштирилсин;
  3. 1-илова 10509 кодининг таҳлилий ҳисобида “ҳар бир мижоз” деган сўзлари “қабул қилувчи банк” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
  4. 17-иловада:

жадвалдан “ПЖ*” устуни чиқариб ташлансин;

  “*) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

Общие комментарии

495