ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
13203 Хокимият Мархаматского района 31/01/2020 15/02/2020 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Туман худудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситаларини ва уларнинг тиркамаларини 2020 йил учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-13203

Туман худудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситаларини ва уларнинг тиркамаларини 2020 йил учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

        Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил                         31 январдаги 54-сонли “Траспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, туман ички ишлар бўлими йўл харакати хавфсизлиги гуруҳининг 2020 йил 23 январдаги 38/8-4-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимяти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

 

1. Марҳамат туман ички ишлар бўлими йўл харакати хавфсизлиги гуруҳининг 2020 йил 23 январдаги “Юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги 38/8-4-сонли хати маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Тумандаги барча корхона, ташкилот, муассаса ва фуқароларнинг транспорт воситаларини қайд қилиш, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи (А.Хусанов)га 2003 йил 31 январдаги 54-сон билан рўйхатга олинган низом талабларига тўлиқ амал қилиш вазифаси юклатилсин.

3. Техник кўригини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш учун тузилган ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ушбу қарор “Оқ олтин” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2019 йил 26 февралдаги 176-қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Ушбу қарор оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинган кундан бошлаб қонуний кучга киради.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Махмудов зиммасига юклатилсин.

Общие комментарии

79