ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
13197 АК «Дори-Дармон» 31/01/2020 15/02/2020 3

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
ID-13197

 

Лойиҳа

 

ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

“Dori-darmon” акциядорлик компанияси фаолиятини
қўллаб-қувватлаш тўғрисида

 

 

“Dori-Darmon” АК ва унинг таркибидаги корхоналарни молиявий барқарорлигини ошириш, шунингдек, республика аҳолиси ва тиббиёт муассасаларининг дори воситаларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А.Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К.Шадманов зиммаларига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

 

 

А. Арипов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “___” ________даги ____-сон қарорига

илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Dori-Darmon” акциядорлик компаниясини бошқариш самарадорлигини ва “O’zmedimpeks” давлат унитар корхонасининг молиявий барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 22 октябрдаги 849-сон қарорининг 6-бандидаги “уч йил муддатга” деган сўзлар “икки йиллик имтиёзли давр билан беш йил муддатга” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 284-сон қарори билан тасдиқланган Фармацевтика фаолиятини (дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бундан мустасно) лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди учинчи хатбошиси “чакана” деган сўздан олдин “улгуржи ва” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

 

 

 

 

Общие комментарии

380