ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
13194 Хокимият города Ханабад 31/01/2020 15/02/2020 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Шаҳардаги транспорт воситаларини 2020 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш
ID-13194

ЛОЙИҲА

 

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ХОНОБОД ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ  

«____»__________20___ йил                 №_______                                Хонобод шаҳар.

«Шаҳардаги транспорт воситаларини 2020 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туғрисида”.

 

              Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги (Ўзбекистон   Республикаси   қонун  ҳужжатлари  тўплами   журналининг 2003 йил 1-2-сонида  эълон  қилинган,  2003  йил  31  январ куни кучга кирган)  54-сонли, 2012 йил 24 февралдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги  (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами журналининг 2012 йил  11-сонида  эълон  қилинган,  2012  йил  24  феврал  куни  кучга  кирган) 49-сонли қарори ижросини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

1.Шаҳардаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари 2020 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

              2.Техник  кўрикни  сифатли ва тартибли ўтказиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага  мувофиқ  ва транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-илова мувофиқ тасдиқлансин.

              3.Шаҳар Мудофаа ишлари бўлими (У.Асланов)га 2020 йил ойлик маоши сақланган холда бир нафар малакали ходим ажратиш ва шаҳар Ички ишлар бўлими ихтиёрига юбориш вазифаси юклатилсин.

              4.Шаҳар Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати гуруҳи (О.Каримов)га:

              “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўригини:

            Биринчи марта-1март-30 июнда:

            Иккинчи марта-1 сентябр-31 октябрда ўтказиш:

              Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўригини 1 март-30 июнда:

              Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўригини 1 январ-31 августда ўтказилишини таъминлаш топширилсин.

              5.Шаҳар Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати гуруҳи (О.Каримов)га техник кўрикдан ўтаётган ҳар бир транспорт воситасининг ёритгич чироқлари ойналарига автомашина Давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиларини такрор ёзилишини (грапировка йўли билан) таъминлаш юклатилсин.

              6.Хонобод шаҳар фуқароларининг шахсий фойдаланишидаги автотранспорт воситаларини мавсумий йиллик техник кўрикдан ўтказилиши шаҳар Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи биноси олдида ташкил қилинсин.

              7.Шаҳар “Хонобод садоси” газетаси мухарририяти (Х.Мўминова)га техник кўрикни ўтказиш қоидалари ва ишлаб чиқилган жадвални газета сахифаларида ёритиб бориш тавсия этилсин.

              8.Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан бошлаб кучга кириши белгилаб қўйилсин.

              9.Шаҳар ҳокимининг мазкур қарори шаҳар ҳокимлигининг Веб-сайтига жойлаштирилиши белгилаб қўйилсин.

              10.Мазкур  қарор қабул қилиниши муносабати билан шаҳар ҳокимининг 2019 йил 24 январдаги 12-қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

              11.Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ф.Эргашев зиммасига юклатилсин.

 

 

Шаҳар ҳокими                                         М.Мамадалиев

 

 

 

 

 

 

Хонобод шаҳар ҳокимининг

                                                                                               “____”__________20__ йилдаги

                                                                                               _______-қ сонли қарорига

                                                                                               1-илова

 

 

            Техник кўрикни сифатли ва тартибли ўтказиш бўйича комиссия

                                                           Т А Р К И Б И :

 

 1.  О.Каримов                     - Шаҳар Ички ишлар бўлими йўл ҳаракат хафсизлиги                                                                                                       

                                                 гуруҳи катта инспектори комиссия раиси

А Ъ З О Л А Р И :

 2. М.Болтабоев                   - Шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси

 3. С.Қорабоев                      - “Ватанпарвар” ташкилоти бошлиғи

 4. У.Асланов                       - Шаҳар Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи

 5. У.Машрабов                  - “Узавтодарётранс” агентлиги Андижон худудий    

                                                 бўлими бошлиғи

 

 

 

Хонобод шаҳар ҳокимининг

“____”__________20__ йилдаги

_______-қ сонли қарорига

 

2-илова

 

 

РОЗИМАН

 

Хонобод шахар хокими

 

____________ М.М.Мамадалиев

 

_______________20___ йил

“ТАСДИКЛАЙМАН”

 

Хонобод шахар ИИБ бошлиғи,

подполковник

___________М.Б.Болтаев

 

“___”____________20___ йил

“КЕЛИШИЛДИ”

 

Хонобод шахар Мудофаа ишлари  бошлиғи подполковник

____________     У.А.Асланов

 

________________20___ йил

 

Хонобод шахар худудида ММТП, автокорхона, ташкилот, корхона,  муассаса, автоуюшмалар ва хусусий  фирмалар, кўшма корхоналар хисобидаги хамда шахсий автомототранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг
2003 йил 31 январ кунги 54-сонли қарорига асосан 2020 йилда мажбурий, мавсумий техник кўрикдан ўтказиш

Ж А Д В А Л И

Хўжалик ва ташкилотлар номи

Мавжуд     т-р восита-лари сони

Кўрикдан ўтиш жойи

Кўрикдан ўтиш вакти

Ўтказиш вакти

1

Шахар хокимияти ва Ободонлаштириш

8

Автосарой

03.03.2020 й

11:00дан 14:00гача

2

Хонобод ММТП

1

Автосарой

04.03.2020  й

11:00дан 14:00гача

3

Андижон ГЭС-1, ГЭС-2

10

Автосарой

05.03.2020 й

11:00дан 14:00гача

4

УзКоджи К-К

21

Автосарой

06.03.2020 й

11:00дан 14:00гача

5

МК “Ватанпарвар”

17

Автосарой

10.03.2020 й

11:00дан 14:00гача

6

Хонобод СЭС

2

Автосарой

11.03.2020 й

11:00дан 14:00гача

7

1-сонли КМБ

7

Автосарой

12.03.2020 й

11:00дан 14:00гача

8

Хонобод Газ

6

Автосарой

13.03.2020 й

11:00дан 14:00гача

9

Гидроспецмонтаж МЧЖ

9

Автосарой

17.03.2020 й

11:00дан 14:00гача

10

Саноат-транспорт к-х коллежи

6

Автосарой

18.03.2020 й

11:00дан 14:00гача

11

СКБ ва Халк банк

7

Автосарой

19.03.2020 й

11:00дан 14:00гача

12

Андижонкабель К.К

65

Автосарой

20.21.03.2020 й

11:00дан 14:00гача

13

Андижон сув омбори фой бош

10

Автосарой

24.03.2020 й

11:00дан 14:00гача

14

Хонобод «ПОЧТА»

1

Автосарой

25.03.2020 й

11:00дан 14:00гача

15

Кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари

59

ЙХХГ биноси олдида

Хар шанба ва якшанба

11:00дан 14:00гача

16

Жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспортлар

2302

ЙХХГ биноси олдида

Хар куни

15:00дан 17:00га кадар

 

Жадвал туздим:

                            

                              Хонобод шахар ИИБ ЙХХГ

                              катта  инспектори лейтенант                                        О.Каримов

Общие комментарии

81