ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1299 Центральный банк Республики Узбекистан 26/11/2018 11/12/2018 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ““Гаров реестри тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида” 2014 йил 12 июндаги 155-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-1299

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ““Гаров реестри тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида” 2014 йил 12 июндаги 155-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кредиторларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 23 ноябрдаги ПҚ–4026-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг ““Гаров реестри тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида” 2014 йил 12 июндаги 155-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 6-сон, 61-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг
            Бош вазири  

 


                             А.Арипов

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил________даги
____-сон қарорига

ИЛОВА

 

Вазирлар Маҳкамасининг ““Гаров реестри тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида” 2014 йил 12 июндаги 155-сонли қарорига киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. 1-банддаги “штатдаги ходимларнинг чекланган сони 6 нафар дан иборат бўлган (ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларсиз)” сўзлари чиқариб ташлансин.

2. 5-бандда:

иккинчи хатбошидаги “йигирма фоизи” сўзлари “ўн фоизи” сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги “ўн фоизи” сўзлари “беш фоизи” сўзлари билан алмаштирилсин.

 

Общие комментарии

503