ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1291 Государственный центр тестирования при Кабинете Министров Республики Узбекистан 26/11/2018 11/12/2018 132
Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш тўғрисида
ID-1291

Мамлакатда чет тилларга ўқитишнинг комплекс тизими, яъни уйғун камол топган, ўқимишли, замонавий фикрловчи ёш авлодни шакллантиришга, жаҳон ҳамжамиятига янада интеграциялашувига йўналтирилган тизим яратилди.

Шу билан бирга, бугунги кунда республикамизда таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатлар топширилишида халқаро миқёсда тан олинган ташкилотлар томонидан бериладиган сертификатлар инобатга олинмаслик ҳолатлари ҳам мавжуд.

Замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор услубларини жорий этилишини инобатга олиб, ўсиб келаётган ёш авлодга янада кенг имкониятлар яратиш давр талабига айланиб улгурди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон қарорида белгиланган вазифаларни бажариш, илғор халқаро чет тилини билиш даражасини аниқлаш тизими сертификатларига (кейинги ўринларда - Халқаро сертификатлар деб юритилади) эга бўлган шахсларга тегишли имтиёзлар бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда – Давлат тест маркази деб юритилади), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан билдирилган таклифларга розилик берилсин ҳамда 2019 йилдан бошлаб таълим муассасаларига ўқишга кириш синовларида қуйидаги имтиёзлар белгилансин:

а) тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили (инглиз, немис, француз, испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, итальян, япон тиллари) (кейин ўринларда – чет тили деб юритилади) биринчи (асосий) фан сифатида киритилган бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат (кейинги ўринларда – Миллий сертификат деб юритилади) ёки Халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга, ушбу фандан белгиланган максимал балл бериш ва уларни шу фан бўйича тест синовидан (касбий (ижодий) имтиҳондан) озод этиш:

Инглиз тили учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори, International English Learning Testing System (IELTS 5.5) В2 ва ундан юқори, Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72) В2 ва ундан юқори, Cambridge Assessment English FCE, B2 ва ундан юқори;

Немис тили учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори, Goethe-Zertifikat В2 ва ундан юқори, Deutsches Sprachdiplom (DSD) В2 ва ундан юқори, Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) В2 ва ундан юқори;

Француз тили учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори, Diplome d'еtudes en langue Franсaise (DELF) В2 ва ундан юқори, Тest de connaissance du français (TCF) В2 ва ундан юқори;

бошқа тиллар учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори ёки Халқаро сертификат В2 ва ундан юқори.

б) тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили фани (биринчи (асосий) бўлмаган фан сифатида) киритилган бошқа бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган Миллий сертификат ёки Халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга, ушбу фандан белгиланган максимал балл бериш ва уларни шу фан бўйича тест синовидан (касбий (ижодий) имтиҳондан) озод этиш:

Инглиз тили учун Миллий сертификат В1 ва ундан юқори, International English Learning Testing System (IELTS 4.5) В1 ва ундан юқори, Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 42) В1 ва ундан юқори, Cambridge Assessment English PET, B1 ва ундан юқори;

Немис тили учун Миллий сертификат В1 ва ундан юқори, Goethe-Zertifikat В1 ва ундан юқори, Deutsches Sprachdiplom (DSD) В1 ва ундан юқори;

Француз тили учун Миллий сертификат В1 ва ундан юқори, Diplome d'еtudes en langue Franсaise (DELF)  В1 ва ундан юқори, Тest de connaissance du français (TCF) В1 ва ундан юқори;

бошқа тиллар учун Миллий сертификат В1 ва ундан юқори ёки Халқаро сертификат В1 ва ундан юқори.

в) Кириш синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили  биринчи (асосий) фан сифатида киритилган магистратура мутахассисликларига ҳужжат топширган Миллий сертификат ёки Халқаро сертификатга эга бўлган талабгорларга, ушбу фандан белгиланган максимал балл бериш ва уларни шу фан бўйича кириш имтиҳонидан (касбий (ижодий) имтиҳондан) озод этиш:

Инглиз тили учун Миллий сертификат С1, International English Learning Testing System (IELTS 7.0) С1 ва ундан юқори, Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 95) С1 ва ундан юқори, Cambridge Assessment English CAE, С1 ва ундан юқори.

Немис тили учун Миллий сертификат С1, Goethe-Zertifikat С1 ва ундан юқори, Deutsches Sprachdiplom (DSD) С1 ва ундан юқори, Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) С1 ва ундан юқори.

Француз тили учун Миллий сертификат С1, Diplome d'еtudes en langue Franсaise (DELF) С1 ва ундан юқори, Тest de connaissance du français (TCF) С1 ва ундан юқори.

бошқа тиллар учун Миллий сертификат С1 ёки Халқаро сертификат (С1) ва ундан юқори.

г) кириш синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили фани (биринчи (асосий) бўлмаган фан сифатида) киритилган бошқа магистратура мутахассисликларига ҳужжат топширган Миллий сертификат ёки Халқаро сертификатга эга бўлган талабгорларга, ушбу фандан белгиланган максимал балл бериш ва уларни шу фан бўйича кириш имтиҳонидан (касбий (ижодий) имтиҳондан)озод этиш:

Инглиз тили учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори, International English Learning Testing System (IELTS 5.5) В2 ва ундан юқори, Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72) В2 ва ундан юқори, Cambridge Assessment English FCE, B2 ва ундан юқори

Немис тили учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори, Goethe-Zertifikat В2 ва ундан юқори, Deutsches Sprachdiplom (DSD) В2 ва ундан юқори, Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) В2 ва ундан юқори.

Француз тили учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори, Diplome d'еtudes en langue Franсaise (DELF) В2 ва ундан юқори, Тest de connaissance du français (TCF) В2 ва ундан юқори.

бошқа тиллар учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори ёки Халқаро сертификат В2 ва ундан юқори.

2. 2019 йилга қадар олинган Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатларнинг имтиёзи амал қилиш муддати даврида сақланиб қолинсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

4. Манфаатдор вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари А.А.Абдухакимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 201__ йил «___» ________даги қарорига

ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

  1. Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорида: (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 545-модда, 37-сон, 996-модда;)

а) 1-илова 15-банд 5-хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили (инглиз, немис, француз, испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, итальян, япон тиллари) (кейин ўринларда – чет тили деб юритилади) биринчи (асосий) фан сифатида киритилган бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат (кейинги ўринларда – Миллий сертификат деб юритилади) ёки Халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга, ушбу фандан белгиланган максимал балл берилади ва уларни шу фан бўйича тест синовидан (касбий (ижодий) имтиҳондан) озод этилади:

Инглиз тили учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори, International English Learning Testing System (IELTS 5.5) В2 ва ундан юқори, Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72) В2 ва ундан юқори, Cambridge Assessment English FCE, B2 ва ундан юқори;

Немис тили учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори, Goethe-Zertifikat В2 ва ундан юқори, Deutsches Sprachdiplom (DSD) В2 ва ундан юқори, Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) В2 ва ундан юқори;

Француз тили учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори, Diplome d'еtudes en langue Franсaise (DELF) В2 ва ундан юқори, Тest de connaissance du français (TCF) В2 ва ундан юқори;

бошқа тиллар учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори ёки Халқаро сертификат В2 ва ундан юқори.

тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили фани (биринчи (асосий) бўлмаган фан сифатида) киритилган бошқа бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган Миллий сертификат ёки Халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга, ушбу фандан белгиланган максимал балл берилади ва улар шу фан бўйича тест синовидан (касбий (ижодий) имтиҳондан) озод этилади:

Инглиз тили учун Миллий сертификат В1 ва ундан юқори, International English Learning Testing System (IELTS 4.5) В1 ва ундан юқори, Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 42) В1 ва ундан юқори, Cambridge Assessment English PET, B1 ва ундан юқори;

Немис тили учун Миллий сертификат В1 ва ундан юқори, Goethe-Zertifikat В1 ва ундан юқори, Deutsches Sprachdiplom (DSD) В1 ва ундан юқори;

Француз тили учун Миллий сертификат В1 ва ундан юқори, Diplome d'еtudes en langue Franсaise (DELF)  В1 ва ундан юқори, Тest de connaissance du français (TCF) В1 ва ундан юқори;

бошқа тиллар учун Миллий сертификат В1 ва ундан юқори ёки Халқаро сертификат В1 ва ундан юқори.

б) 2-илова 14-банд 8-хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Кириш синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили биринчи (асосий) фан сифатида киритилган магистратура мутахассисликларига ҳужжат топширган Миллий сертификат ёки Халқаро сертификатга эга бўлган талабгорларга, ушбу фандан белгиланган максимал балл берилади ва улар шу фан бўйича кириш имтиҳонидан (касбий (ижодий) имтиҳондан) озод этилади:

Инглиз тили учун Миллий сертификат С1, International English Learning Testing System (IELTS 7.0) С1 ва ундан юқори, Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 95) С1 ва ундан юқори, Cambridge Assessment English CAE, С1 ва ундан юқори.

Немис тили учун Миллий сертификат С1, Goethe-Zertifikat С1 ва ундан юқори, Deutsches Sprachdiplom (DSD) С1 ва ундан юқори, Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) С1 ва ундан юқори.

Француз тили учун Миллий сертификат С1, Diplome d'еtudes en langue Franсaise (DELF) С1 ва ундан юқори, Тest de connaissance du français (TCF) С1 ва ундан юқори.

бошқа тиллар учун Миллий сертификат С1 ёки Халқаро сертификат (С1) ва ундан юқори.

кириш синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили фани (биринчи (асосий) бўлмаган фан сифатида) киритилган бошқа магистратура мутахассисликларига ҳужжат топширган Миллий сертификат ёки Халқаро сертификатга эга бўлган талабгорларга, ушбу фандан белгиланган максимал балл берилади ва улар шу фан бўйича кириш имтиҳонидан (касбий (ижодий) имтиҳондан) озод этилади:

Инглиз тили учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори, International English Learning Testing System (IELTS 5.5) В2 ва ундан юқори, Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72) В2 ва ундан юқори, Cambridge Assessment English FCE, B2 ва ундан юқори

Немис тили учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори, Goethe-Zertifikat В2 ва ундан юқори, Deutsches Sprachdiplom (DSD) В2 ва ундан юқори, Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) В2 ва ундан юқори.

Француз тили учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори, Diplome d'еtudes en langue Franсaise (DELF) В2 ва ундан юқори, Тest de connaissance du français (TCF) В2 ва ундан юқори.

бошқа тиллар учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори ёки Халқаро сертификат В2 ва ундан юқори.

Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл — 400 ни ташкил этади.

2.Вазирлар Маҳкамасининг “Таълим муассасаларида чет тилларини
ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил
11 августдаги 610-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 820-модда) 3-банд 2-4 хатбошилари ўз кучини йўқотган деб топилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ., 09.04.2018 й., 09/18/261/1036-сон)

а) 1-Илова 24-банд 6-хатбошига қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

махсус дастур орқали базага махсус код, қайд рақами, таълим тури, таълим муассасасининг номи, абитуриентнинг фуқаролиги, фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, жинси, паспорт серияси ва рақами, яшаш жойи, туғилган йили ва жойи, ижтимоий келиб чиқиши, таълим олган таълим муассасаси тури, рақами ва номи, манзили ҳамда уни тугатган йили, диплом (шаҳодатнома ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат) рақами, диплом (шаҳодатнома)даги ўртача бали, муддатли ҳарбий хизматни ўтаганлар учун ҳарбий қисм қўмондонлигининг тегишли тавсияномаси ҳамда республика ва халқаро фан олимпиадалари ғолиби эканлиги, чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат ҳақида маълумот (агар мазкур ҳужжатлар мавжуд бўлса) ва бошқа имтиёзга эга бўлганлар ҳамда тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва кўзи ожизлар тоифасига кирувчи шахс тўғрисидаги маълумот, ўқитиш тили, ихтисослиги, чет тили ва уни топшириш усулини киритиш;

б)  25-банди 1-хатбошига қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Қабул комиссияси ҳар йили 16 июль куни абитуриентлардан тушган аризалар, халқаро ва республика фан олимпиадалари, танлов ва мусобақалар ғолиблари, чет эл фуқароси бўлган абитуриентлар, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган абитуриентлар, тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар тоифасидаги абитуриентлар, чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатга эга бўлган абитуриентлар ҳақида қабул комиссиясининг раиси ва масъул котиби томонидан имзоланган маълумотларни мазкур Низомга 6-иловада келтирилган 1 — 6-шакллар бўйича.

4.Вазирлар Маҳкамасининг “Чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификати бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2013 йил
31 декабрдаги 352-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 2-сон, 14-модда)

а) 2-банд биринчи хатбошидаги «пулли» сўзлари «тўлов» сўзи билан алмаштирилсин;

б) 3-банд биринчи хатбошидаги «3» сўзлари «2» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

4. Чет тилини билиш даражаси тест синови, ёзма иш ва оғзаки суҳбат ўтказиш йўли билан аниқланади, у қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:

«тинглаб тушуниш» бўлими — оғзаки нутқни қабул қилиш кўникмаларини, эшитилган матнлардаги асосий фикр ва детални тушуниш маҳоратини текширади;

«ўқиш» бўлими — ўқилган матнлардаги асосий фикр ва детални тушуниш маҳоратини текширади;

«лексик ва грамматик компетенциялари» бўлими — грамматик тузилишни ва луғат захирасини фарқлаш ҳамда улардан тўғри фойдаланиш маҳоратини текширади;

«ёзма иш» бўлими — тегишли даражадаги грамматик тузилишдан ва талабгорнинг луғат захирасидан фойдаланган ҳолда берилган мавзулар бўйича бир-бири билан боғланган матнлар тузиш маҳоратини текширади;

«гапириш» бўлими — тегишли даражадаги грамматик тузилишдан ва луғат захирасидан фойдаланган ҳолда, берилган саволларга мос жавоб бериш ва ўз нуқтаи-назарини асослаш маҳоратини текширади.

г) 5-банд чиқариб ташлансин.

д) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Тест синовини ўтказиш учун топшириқлар Ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълим тизимининг давлат таълим стандартига мувофиқ ҳар бир даража (А2, А2+, В1, В1+, В2, С1) учун Давлат тест маркази томонидан ишлаб чиқилади.

е) 7-банддаги «аниқланди» сўзлари «белгиланади» сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Талабгор чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва Сертификат олиш мақсадида тест синовида қатнашишга рўйхатдан ўтиш учун Давлат тест марказининг Чет тилларини билиш ва эгаллаш даражасини баҳолаш бошқармаси веб сайти орқали онлайн (ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича) ариза билан мурожаат қилади.

Тўлов исталган банк ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилиши мумкин.

Қуйида кўрсатилган маълумотлар аниқлигига ариза берувчи шахсан жавобгар:

шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома) тўғрисида маълумот;

3,5 х 4,5 см ўлчамли рангли, орқа фони оқ рангда фотосурат юклаш;

чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификати олиш учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Талабгор аризаси, шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ва тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаларини Давлат тест марказига ёки Давлат тест марказининг ҳудудий бўлинмаларига шахсан олиб келиб топширади. Топшириш жараёнида Давлат тест маркази ходими томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида талабгорнинг электрон бармоқ изи ва фотосурати олиниб рўйхатдан ўтади.

з) 10-банд қуйидаги тахрирда баён этилсин:

Талабгорнинг тушган аризаси Давлат тест маркази томонидан етти иш куни мобайнида кўриб чиқилади. Тўғри расмийлаштирилганда талабгор рўйхатдан ўтказилади ҳамда тест синовига қўйилган талабгорлар рўйхатига киритилади.

Зарур ҳужжатлар етарли даражада расмийлаштирилмаганда Давлат тест маркази бу тўғрида талабгорга хабар қилади. Талабгор бир ҳафта мобайнида ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш ва уларни Давлат тест марказига қайта тақдим этиш ҳуқуқига эга.

101-банд билан тўлдирилсин:

Давлат тест маркази ҳодимлари томонидан ариза берувчилар тўғрисидаги шахсий маълумотлар маҳфийлиги таъминланади. Қонунда белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан расмий мурожаат бўлган тақдирда ариза берувчилар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.

и) 11-банд биринчи хатбоши:

«Давлат тест марказининг сайтида» жумласи «Давлат тест марказининг расмий сайтида» жумласи билан алмаштирилсин; «Давлат тест маркази томонидан аниқланади» сўзлари «Давлат тест маркази томонидан белгиланади» жумласи билан алмаштирилсин.

к) 12-банд иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

л) 13-банд иккинчи хатбошида:

«аудиалаш» сўзи «тинглаб тушуниш», «лексика ва грамматика компетенцияси» сўзлари «лексик ва грамматик компетенциялари» сўзлари билан, «хат» сўзи «ёзма иш» сўзи билан, «сўзлаш» сўзи «гапириш» сўзи билан алмаштирилсин.

м) 15-банд биринчи хатбошида:

«аудиалаш» сўзи «тинглаб тушуниш», «лексика ва грамматика компетенцияси» сўзлари «лексик ва грамматик компетенциялари» сўзлари билан, «хат» сўзи «ёзма иш» сўзи билан, «сўзлаш» сўзи «гапириш» сўзи билан алмаштирилсин.

«протокол билан» жумласи матндан олиб ташлансин.

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Имтиҳон комиссияси таркиби Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан тасдиқланади, унга Давлат тест маркази ходимлари ва синовдан ўтган тажрибали педагоглар, мутахассислар киритилади.

н) 16-банд иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Талабгор шахсини тасдиқловчи ҳужжатни (паспортни, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани) кўрсатган тақдирда ва бармоқ изи текширилиб тест синовига қўйилади.

о) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Тест синовларини ўтказилиш вақти:

А2, А2+ даражаси учун — «тинглаб тушуниш», «ўқиш», «лексик ва грамматик компетенциялар», «ёзма иш» учун — 150 дақиқа, “гапириш” учун — 10 дақиқа;

В1, В1+ даражаси учун — «тинглаб тушуниш», «ўқиш», «лексик ва грамматик компетенциялар», «ёзма иш» учун — 185 дақиқа, “гапириш” учун — 15 дақиқа;

В2 даражаси учун — «тинглаб тушуниш», «ўқиш», «лексик ва грамматик компетенциялар», «ёзма иш» учун — 200 дақиқа, “гапириш” учун — 15 дақиқа;

С1 даражаси учун — «тинглаб тушуниш», «ўқиш», «лексик ва грамматик компетенциялар», «ёзма иш» учун — 210 дақиқа, гапириш учун 20 — дақиқа ажратилади.

171 банд. Тест синовлари формати:

«Тинглаб тушуниш», «ўқиш», «лексик ва грамматик компетенциялари» бўлимларининг ҳар бири 30 та саволдан иборат бўлади, «ёзма иш» бўлими А2, А2+, В1, В1+, В2 даражалари учун иккита ёзма топшириқдан, С1 даражаси учун учта ёзма топшириқдан (даражага боғлиқ ҳолда биринчи топшириқ — 30—150 та сўздан, иккинчи топшириқ — 50—250 та сўздан, учинчи топшириқ — 80—100 та сўздан), «оғзаки суҳбат» бўлими топшириқларнинг учта туридан иборат бўлади.

172 банд. Тест синови ҳар бир бўлимининг энг юқори баҳоси 30 баллни ва барча бўлимлар учун максимал баҳо 150 баллни ташкил қилади.

п) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Тест синови ўтказилаётган аудиторияга ҳар қандай адабиётни, телекоммуникация ва техника воситаларини олиб кириш мумкин эмас. Тест синови ўтказилаётган вақтда бошқа талабгорлар билан мулоқот қилишга, саволлар китоби варақларини йиртиб олишга, саволлар китобини бошқа талабгорларга беришга, тест синовини ўтказиш жараёнига халақит беришга, тест синовлари тугагандан сўнг ёзишда давом этишга, бошқа талабгорга хеч қандай буюм узатишга рухсат этилмайди. Ушбу талабларни бузган талабгор аудиториядан чиқариб юборилади ва тест синовидан ўтмаган деб ҳисобланади. Аудиториядан чиқариб юбориш ушбу Низомнинг 2-иловасидаги шакл бўйича далолатнома билан расмийлаштирилади.

р) 19-банд чиқариб ташлансин.

с) 20-банд қуйидаги тахрирда баён этилсин:

Тест синовлари натижалари улар якуланланган кундан бошлаб уч ҳафтадан кечикмай Давлат тест маркази сайтида эълон қилинади.

т) 21-банд қуйидаги тахрирда баён этилсин:

Тест синови якунлари бўйича энг юқори баллнинг 60 фоизидан кам (90 баллдан кам) балл олган талабгор даража шартларини бажармаган деб ҳисобланади ва қайта қатнашиш учун, тест синовлари ўтказилган кундан  бошлаб камида бир ойдан кейин, чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва Сертификат олиш учун ўрнатилган тартибда ариза билан мурожаат қилиб тўлов тўлаган тақдирда тест синовларига қўйилади.

у) 31-боб Тўлов шартлари боби қўшилсин.

211-банд. Талабгор Давлат тест маркази расмий сайтида онлайн ариза тўлдиргандан сўнг, талабгорнинг электрон манзилига Давлат тест маркази томонидан электрон ариза ва тўловни амалга ошириш учун квитанция юборилади.

212-банд. Талабгор мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган ҳужжатларни Давлат тест маркази ёки Давлат тест марказининг ҳудудий бўлинмаларига топширганидан сўнг Давлат тест маркази ва талабгор ўртасида шартнома тузилган хисобланади.

213-банд. Агарда ариза берувчи турли сабабларга кўра тест синовларида иштирок эта олмайдиган бўлса, Давлат тест марказига тест синовлари ўтказиладиган кундан 7 кун аввал ёзма мурожаат этиши керак. Бунда, талабгорнинг хоҳишига кўра навбатдаги тест синовларига киритилади ёки тўланган йиғим 100% миқдорда талабгорга қайтарилади. (Тўлов электрон тизим орқали амалга оширилганда, кўрсатилган хизмат учун ундирилган йиғимдан ташқари)

Талабгор томонидан ёзма мурожаат қилинмаган ҳолларда тўланган йиғимнинг 50% миқдори талабгорга қайтарилади.

214-банд. Узрсиз сабабга кўра тест синовига кечикканлик ёки келмаганлик, тест синови қоидаларини бузганлик учун аудиториядан чиқариб юборилган тақдирда тўланган тўлов талабгорга қайтарилмайди.

215-банд. Узрли сабабга кўра тест синовларида қатнаша олмаган талабгор (ҳужжат билан тасдиқланганда) тест синовлари тугаган кундан бошлаб 5 иш кунида Давлат тест марказига тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши лозим.

Талабгор кечиккан тақдирда тест синовига қўйилмайди. Агар талабгор тест синовига узрли сабабга кўра (тегишли ҳужжат билан тасдиқланганда) келмаганда унинг аризаси асосида унга навбатдаги тест синовидан (гапириш кўникмаси учун бошқа вақтда) ўтишга рухсат этилади. Тест синовини бошқа вақтга кўчириш тўғрисидаги қарор Давлат тест маркази томонидан қабул қилинади.

216-банд. Тест синови ўтказилиш жараёнида талабгорга фақат битта фандан  тест топшириш учун ариза беришга рухсат этилади.

ф) 22-банд биринчи хатбошидаги “... шакл бўйича ...” жумласи чиқариб ташлансин.

х) 23-банд қуйидаги тахрирда баён этилсин:

Апелляцияни кўриб чиқиш учун Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан 5—7 нафар Давлат тест маркази ходимлари ва таълим тизими педагогларидан иборат бўлган Апелляция комиссияси тузилади.

Апелляция икки ҳафта мобайнида кўриб чиқилади. Талабгор Апелляция комиссияси қарори тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилинади.

Талабгор Апелляция комиссияси қароридан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда судга мурожаат қилиши мумкин.

ц) 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

тест синови натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва аппеляциянинг қондирилишини рад этиш;

тест синовлари натижаларини ўзгартириш ва апелляциянинг қондирилиши;

тест натижаларини бекор қилиш ва такрорий тест синови ўтказишни тайинлаш.

Агар талабгор томонидан кўрсатилган далиллар тасдиқланмаса апелляциянинг қондирилишини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Тест синови натижаларини бекор қилиш тўғрисидаги қарор у ушбу Низом талаблари бузилган ҳолда ўтказилган тақдирда қабул қилинади. Апелляция комиссиясининг қарорлари ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ расмийлаштирилади.

Талабгорни такрорий тест синовидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Давлат тест маркази тест синовини ўтказиш санасини тайинлайди, тест синовини такроран ўтказишда тўлов ундирилмайди.

ч) 30-банд қуйидаги тахрирда баён этилсин:

Йўқолган, талабгорнинг айби билан маълумотлар нотўғри киритилган ёки яроқсиз ҳолга келган Сертификат ўрнига талабгорнинг аризасига кўра дубликат берилади.

Сертификат эгаси малака Сертификати йўқолганлиги тўғрисида матбуотда эълон беради ҳамда Давлат тест марказига дубликат бериш тўғрисидаги ариза ва дубликат берилганлиги учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан бирга матбуотдаги эълоннинг тасдиғини тақдим этади (Талабгорнинг айби билан нотўғри киритилган маълумотлар учун ариза берганлар бундан мустасно).

Сертификат дубликати малака Сертификатининг янги бланкасида «Дубликат» ёзуви мажбурий кўрсатилган ҳолда, айнан олдинги тартиб рақами ҳамда илгари белгиланган амал қилиш муддати билан берилади.

Яроқсиз ҳолга келган Сертификат Давлат тест марказига қайтарилади.

Малака Сертификатининг дубликати берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.

Общие комментарии