ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
129 Хокимият Джизакской области 07/08/2018 26/08/2018 0

Обсуждение завершено

Жиззах вилояти ҳудудида ноқонуний савдоларнинг олдини олиш, мавсумий савдо ва умумий овқатланиш тармоғи объектлари фаолиятини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-129

Лойиҳа

Жиззах вилояти ҳудудида ноқонуний савдоларнинг олдини олиш, мавсумий савдо ва умумий овқатланиш тармоғи объектлари фаолиятини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Вилоят давлат санитария эпидемиология назорати марказининг

2018 йил 24 июлдаги 1/6-1828-сонли хатини инобатга олиб, “Истеъмолчилар ҳуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2008 йил,

14-15 сон, 90 модда), Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 75-сонли (“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами” 2003 йил 3-сон

27 модда), 2016 йил 13 июлдаги “Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 233-сонли (“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами” 2016 йил 18 июл 28-сон

339-модда) қарорларига мувофиқ истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатларини химоя қилинишини таъминлаш, ички истеъмол бозорида сифатсиз, аҳоли хаёт ва соғлиғига хавф туғдирувчи озиқ-овқат маҳсулотлари сотилишига йўл қўймаслик устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, аҳолининг истеъмол товарларини ҳарид қилишда ҳуқуқий маданиятини оширишга доир ишларни фаоллаштириш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Жиззах шаҳри ва туманлар ҳудудида кўчма савдо билан шуғулланиш ҳуқуқини олмаган жисмоний шахслар томонидан қўлбола усулда тайёрланган автоцистерналар, ностандарт ҳажмдаги идишларда морс, квас, ўрик шарбати ва бошқа санитария талабларига жавоб бермайдиган ичимликлар, музқаймоқ, мева-сабзавот, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрланишининг давлат стандартларига мослиги, сақланиши, тарқатилиш ҳолатлари санитария талабларига мувофиқлиги ҳолатларини ўрганиш бўйича иловага мувофиқ намунавий таркибда доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳ ташкил этилсин.

3. Ишчи гуруҳларнинг асосий вазифалари этиб қуйдагилар белгилансин:

кўчма савдо билан шуғулланиш ҳуқуқини олмаган шахслар томонидан автоцистерналар, ностандарт ҳажмдаги идишларда морс, квас ва ўрик шарбати ва бошқа санитария талабларига жавоб бермайдиган ичимликлар, музқаймоқ, мева-савзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини савдо қилиш жойларида режа жадвал асосида ўрганишлар ўтказиш;

ўтказилган ўрганишлар даврида аниқланган озиқ-овқат маҳсулотлари ва мосламаларни белгиланган тартибда расмийлаштириб, вақтинча сақлаш учун жойлаштириш;

савдо ва умумий овқатланиш объектларининг фойдаланишида бўлган ҳудудлардан ташқарисига (пиёдалар ўтиш йўлакларига ёки йўл қатнов қисмига) ўз бошимчалик билан ўриндиқлар, жамоат тартиби фуқаролар ҳавфсизлиги ва тинчлигига таъсир этувчи турли маданий-кўнгилочар ашёлар (экран, овоз кучайтиргич, ўйин автоматлари) ўрнатиб олганлик ҳолатлари аниқланган тақдирда объект эгаси билан тушунтириш ишларини ўтказиш ҳамда қурилмаларни объект эгаси ҳисобидан олдириш.

4. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Маматқулов, Ички ишлар бошқармаси (Ғ.Қодиров), Давлат солиқ бошқармаси (А.Ишназаров), Давлат санитария эпидемиология назорати маркази (М.Умаров), Давлат ветеринария бошқармаси (Р.Муродов), вилоят хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси (И.Маматқулов), вилоят Бозорлар уюшмаси (Ў.Абирқулов), шаҳар ва туманлар ҳокимларига:

дехқон бозорлари, савдо комплекслари ва ихтисослаштирилган бозорлар ҳудудида санитария талабларига жавоб бермайдиган жойларда савдо қилиш ҳуқуқини олмаган шахслар томонидан озиқ-овқат ва ноозиқ –овқат маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари салқин ичимликлар, донали таомлар билан ноқонуний савдо қилиш ҳолатларининг олдини олиш;

бозорлар ва бозорлар ҳудудида фаолият юритаётган объектларнинг ишчи хизматчилари ҳамда тадбиркорларни белгиланган муддатларда тиббий кўрикдан ўтганлиги, махсус иш кийимлари билан таъминланганлиги, маҳсулотларни сақлаш ва сотиш қоидаларига риоя қилиниши, иш жойларининг санитария ҳолатини талаб даражасида бўлишини назоратга олиш;

деҳқон бозорлари ва шахобчалари ҳудудида гўшт, сут, парранда тухуми, салат, қандолат ва бошқа тез бузулувчи маҳсулотлар савдоси амалга ошириладиган расталарга совутгич ускуналари ўрнатиш бўйича зарурий чоралар кўриш;

ўрганишлар натижалари юзасидан вилоят ҳокимлигига ҳар ой якуни бўйича киритилган ахборотни муҳокама қилиб бориш вазифалари юклансин.

5. Вилоят ички ишлар бошқармаси (Ғ.Қодиров), Давлат солиқ бошқармаси (А.Ишназаров), Давлат санитария эпидемиология назорати маркази (М.Умаров), ўрганиш даврида олиб қўйилган истеъмолга яроқсиз деб топилган маҳсулотларни белгиланган тартибда истеъмолдан чиқариш вазифалари топширилсин.

6. Шаҳар ва туман ҳокимларига:

шаҳар ва туманлар ҳудудида мавсумий савдоларни тартибга солиш ҳамда аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида кўчма савдо билан шуғулланиш истагини билдирган тадбиркорлик суъбектларга рухсат беришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил

13 июлдаги “Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 233-сонли қарори талабаларига қатъий риоя қилинсин;

шаҳар ва туманлар ҳудудида санитария талабларига жавоб бермайдиган ва белгиланмаган жойларда кўчма савдо билан шуғулланиш ҳуқуқини олмаган шахслар томонидан мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, донали таомлар ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан ноқонуний савдо қилиш ҳолатлари юзасидан доимий назорат ўрнатсин.

7. Вилоят телерадиокомпанияси (Э.Шерманов), “Жиззах ҳақиқати”-“Джизакская правда” газеталари таҳририяти (Б.Назаров) мазкур қарор ижроси юзасидан амалга оширилган ишларни доимий равишда ёритиб бориш тавсия этилсин.

8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Маматқулов зиммасига юклансин.

Вилоят ҳокими Э.Салиев 

Вилоят ҳокимининг 2018 йил _____августдаги _______–сонли қарорига илова

Жиззах вилояти ҳудудида ноқонуний савдоларнинг олдини олиш, мавсумий савдо ва умумий овқатланиш тармоғи объектлари фаолиятини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш

бўйича
вилоят ишчи гуруҳи таркиби

Ф.И.Ш

Иш жойи ва лавозими

1

Г.Маматқулов

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳи раҳбари

2.

М.Умаров

Вилоят давлат санитария эпидемиология назорати маркази бош врачи, ишчи гуруҳ котиби

3.

А.Ишназаров

Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи

4.

Б.Болиев

Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи

5.

Ғ.Қодиров

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи

6.

Қ.Бекбаев

Вилоят иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи

7.

И.Эргашев

Вилоят ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси бошлиғи

8.

И.Маматқулов

Вилоят хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи

9.

Ў,Абирқулов

Вилоят бозорлар уюшмаси раиси

Общие комментарии

77