ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1256 Министерство народного образования Республики Узбекистан 21/11/2018 06/12/2018 0
Доимий равишда спорт билан шуғулланувчи болалар сонини белгилашнинг аниқ мезонлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-1256

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Доимий равишда спорт билан шуғулланувчи болалар сонини

белгилашнинг аниқ мезонлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги “Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4956-сон, 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5368-сон Фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 507-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг 2008 йил 8 январдаги 1-, 8-, 39-сон “Доимий равишда спорт билан шуғулланувчи болалар сонини белгилашнинг аниқ мезонлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига (рўйхат рақами 1759, 2008 йил 16 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 3-4-сон, 14-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

ИЛОВА

 

Доимий равишда спорт билан шуғулланувчи болалар сонини

белгилашнинг аниқ мезонлари тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

1. Қарор муқаддимасидаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 августдаги “Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 410-сонли қарорини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги,” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 507-сон қарорини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Низомда:

а) муқаддимасидаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 августдаги “Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 410-сон қарорига” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 5 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 507-сон қарорига” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

жисмоний соғломлаштириш гуруҳи - соғломлаштириш мақсадида жисмоний тарбия билан шуғулланувчи шахслардан ташкил этилган гуруҳ;

жисмоний тарбияланувчи - соғломлаштириш мақсадида маълум бир спорт тури воситаларини қўллаш орқали жисмоний тарбия билан шуғулланадиган шахс;

йўриқчи-услубчи - махсус спорт-таълим муассасаларида ташкилий, тарбиявий, соғломлаштириш ва методик-услубий ишларни ташкил этувчи
ва амалга оширувчи мутахассис;

тренер - махсус спорт-таълим муассасаларида муайян спорт тури бўйича таълим дастури асосида бевосита таълим берувчи ва спортчиларни тайёрловчи мутахассис;

жисмоний тарбия ўқитувчиси - олий ёки ўрта махсус жисмоний тарбия маълумотига эга бўлган ўқувчилар билан ўқув-машғулот дарсларини олиб борадиган, уларнинг жисмонан соғлом бўлиши учун спорт турлари бўйича бошланғич таълим берувчи ва спорт мусобақаларида иштирок этишларига тайёргарлик ишларини олиб борувчи шахс;

спорт тури - жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолият тури бўлиб, спорт мусобақаларини ўтказиш ва уларда иштирок этиш талаблари, тартиби
ва шартларини белгилаб берувчи қоидаларга эга бўлган спорт мусобақаларида иштирок этиш учун инсонни махсус тайёрлаш билан тавсифланувчи фаолиятдир.

спортчи - танланган спорт тури ёки спорт турлари билан тизимли равишда шуғулланувчи, ўз спорт маҳоратини доимий ошириб борувчи ва натижаларга эришиш мақсадида спорт мусобақаларида мунтазам иштирок этувчи жисмоний шахс;

ўқув машғулот спорт гуруҳи - ёши ва малакасига мувофиқ спорт тури бўйича гуруҳларга бирлашган шуғулланувчи спортчиларнинг аниқ бир сони;

спорт иншооти - таълим ва спорт-таълим муассасаларида жисмоний тарбия
ва спорт дарслари, оммавий спорт тадбирларини, спорт турлари бўйича ўқув-машқ машғулотлари ва ўқув-машқ йиғинларини ўтказиш учун мўлжалланган, ўзига қўйиладиган норма ва талабларга жавоб берадиган ҳамда ёпиқ ёки очиқ типдаги ихтисослаштирилган иншоот
.

в) 3-банднинг “в” кичик бандидаги, 4-банддаги, 5-банднинг “а” кичик бандидаги, 11-банддаги ва “а” кичик бандидаги “мураббий” деган сўз “тренер” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

г) 3-бандининг “в” кичик бандидаги, 7-банддаги, 8-банднинг “а” кичик бандидаги, 11-банддаги ва “б” кичик бандидаги “йўриқчи” деган сўз “йўриқчи-услубчи” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

д) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“14. Ҳисоботлар мазкур Низомнинг иловасида келтирилган шаклга мувофиқ тренерлар ва йўриқчи-услубчилар томонидан ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг
1-санасигача тузилади.”.

е) 15-банддаги “туман халқ таълими бўлимлари Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вакилларига, шунингдек туман маданият ва спорт ишлари бўлимларига тақдим этилади.” деган сўзлар “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари, шунингдек туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари бош инспекторларига тақдим этилади.” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ж) 16-банддаги “жамғарма вакиллари дастлабки ҳисоботлардан шакллантирилган умумий ҳисоботни вилоят халқ таълими бошқармаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси филиалларига, вилоят маданият
ва спорт ишлари бошқармаларига тақдим этилади.” деган сўзлар “туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари, шунингдек туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари бош инспекторлари дастлабки ҳисоботлардан шакллантирилган умумий ҳисоботни вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ҳудудий бўлинмаларига, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларига тақдим этилади.” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

з) 17-банддаги “вилоят халқ таълими бошқармаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси филиаллари ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасига тақдим этилади.” деган сўзлар “вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ҳудудий бўлинмалари ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига тақдим этилади.” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

и) 18-банддаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлигига тақдим этилади.” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигига тақдим этилади.” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. Низом 1-иловасида:

а) 1-жадвал қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

иккинчи хатбошидаги “- туман (шаҳар) Халқ таълими бўлимлари Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вакилларига, шунингдек туман Маданият ва спорт ишлари бўлимларига (ХТБ), (МСИБ); деган сўзлар “- туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари, шунингдек туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари бош инспекторларига (ТХТБ), (ТЖТСБ);” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги “- вилоят Халқ таълими бошқармаси Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси филиалларига, Маданият ва спорт ишлари вилоят бошқармаларига; (ВХТБ), (ВМСИБ);” деган сўзлар- вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ҳудудий бўлинмаларига, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларига (ЖТСЖХБ), (ВЖТСБ);” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги “- Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасига;” деган сўзлар “- Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортини ривожлантириш жамғармасига;” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги “- Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлигига.” деган сўзлар “- Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигига.” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) 2-жадвал қуйидаги таҳрирда баён этилсин.

II-бўлим номланишидаги “Мураббийлар, йўриқчилардеган сўзлар “Тренерлар, йўриқчи-услубчилар” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

II-бўлим жадвалининг 5-, 6-, 7-, 8-устунларидаги “мураббийлар”, “йўриқчилардеган сўзлар “тренерлар”, “йўриқчи-услубчилар” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

IV-бўлимдаги Мураббий, йўриқчидеган сўзлар “Тренер, йўриқчи-услубчи” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Общие комментарии