ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1251 Министерство дошкольного образования Республики Узбекистан 20/11/2018 05/12/2018 0
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-1251

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Абдуҳакимов ва Мактабгача таълим вазири А. В. Шин зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил “___”_________даги

______ сон қарорига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 528-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон,

732-модда) билан тасдиқланган
Давлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисидаги Низомда:

а) 8-банддаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълими вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 9-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Мактабгача таълим муассасаларида болаларни ўқитиш ва

таълим-тарбия бериш давлат тилида ва бошқа тилларда олиб борилади.

Мактабгача таълим муасасасида миллий тилларда олиб бориладиган мактабгача таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнида инглиз ва рус тилларида, таълим рус тилида олиб бориладиган мактабгача таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнида инглиз ва ўзбек тилларида олиб борилади.”

в) 11-банднинг учинчи хатбошисидаги “Халқ таълими вазирлиги” сўзлари “Мактабгача таълим вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“16. Давлат мактабгача таълим муассасасига бевосита раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълими вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълими бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар мактабгача таълими Бош бошқармаси томонидан тайинланадиган мудир томонидан амалга оширилади.

Давлат мактабгача таълим муассасаси мудири билан меҳнат шартномаси бир йил муддатга тузилади.

Давлат мактабгача таълим муассасаси мудири лавозимига қўйиладиган малака талаблари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълими вазирлиги томонидан белгиланади.”;

д) 17-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимига” сўзлари “туман (шаҳар) Мактабгача таълим бўлимига” сўзлари билан алмаштирилсин;

к) 35-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошисидаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари” сўзлари “туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари” сўзлари билан алмаштирилиши лозим;

л) 36-банднинг иккинчи хатбошисидаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг” сўзлари “туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимининг” сўзлари билан алмаштирилсин;

м) 41-банддаги “Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси” сўзлари “Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

н) 44-банддаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими” сўзлари “туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими” сўзлар билан алмаштирилсин;

о) 52-банддаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг” сўзлари “туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимининг” сўзлари билан алмаштирилсин;

п) 54-банддаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

р) 72-банднинг иккинчи хатбошисидаги “Халқ таълими вазирлиги” сўзлари “Мактабгача таълим вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 528-сон қарори билан тадиқланган Нодавлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисидаги низом 9-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошисидаги “Халқ таълими вазирлиги” сўзлари “Мактабгача таълим вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 528-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисидаги Низомда:

а) 9-бандда:

биринчи хатбошисидаги “Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси”

ва “(кейинги ўринларда халқ таълими ҳамда соғлиқни сақлаш ҳудудий органлари деб юритилади)” сўзлари тегишлича “Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси” ва “(кейинги ўринларда мактабгача таълим ҳамда соғлиқни сақлаш ҳудудий органлари деб юритилади)” сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи ва учинчи хатбошисидаги “Халқ таълими” сўзлари “Мактабгача таълим” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 10-банддаги “Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси” сўзлари “Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 14-банддаги “Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан таркиби тасдиқланган халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари” сўзлари “Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси томонидан таркиби тасдиқланган туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 17-банддаги “Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими” ва “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг мактабгача таълим бўйича мутахассиси” сўзлари тегишлича “Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими” ва “бўлимнинг методик хизмат ва фаолиятини мувофиқлаштирувчи сектори мутахассиси” сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 38-банддаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 39 банддаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

ё) 40-банддаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) 47-банддаги “Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг” сўзлари “Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармасининг” сўзлари билан алмаштирилсин;

з) 69-бандда:

биринчи хатбошисидаги “Халқ таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси” сўзлари “Мактабгача таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошисидаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

к) 71-банддаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

л) 72-банднинг саккизинчи хатбошисидаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

м) 79-банднинг иккинчи хатбошисидаги “Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси” сўзлари “Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси” сўзлари билан алмаштирилсин

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 528-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларининг соғлом ва хавфсиз овқатланишини ташкил этиш тўғрисидаги Низомда:

а) 5-банднинг тўртинчи хатбошисидаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари” сўзлари “туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 26-бандда:

биринчи хатбошисидаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларига” сўзлари “туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларига” сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги “Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари”

ва “Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига” сўзлари тегишлича “Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари”

ва “Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармасига” сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошисидаги “Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси” ва “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига” сўзлари тегишлича “Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси” ва “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига” сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 41-бандда:

биринчи хатбошисидаги “Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари” сўзлари “Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари, Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги “халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари” сўзлари “мактабгача таълим бўлимлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 43-банддаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазиpлаp Маҳкамасининг 1998 йил 5 январдаги 5-сон қарори билан тасдиқланган Таълим муассасаси уставини ишлаб чиқиш Тартибининг

10-банди қўйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“10. Қайта ташкил этиш ва тугатиш. Таълим муассасасини қўшиб юбоpиш, биpлаштиpиш, бўлиш, ажpатиш ва қайта ўзгаpтиpиш, шунингдек уни тугатиш таpтиби белгиланади.

Hамунавий уставлаp:

мактабгача таълим муассасалаpи учун –Мактабгача таълим вазирлиги;

мактабдан ташқаpи таълим, умумий ўpта таълим муассасалаpи учун – Халқ таълими вазиpлиги;

ўpта махсус, касб-ҳунаp ва олий таълим муассасалаpи учун – Олий

ва ўpта махсус таълим вазиpлиги томонидан ишлаб чиқилади

ва тасдиқланади.

Устав:

олий таълимнинг таълим муассасалаpи, кадpлаp малакасини ошиpиш ва улаpни қайта тайёpлаш pеспублика институтлаpи, pеспублика бўйсунишидаги таълим муассасалаpи учун - вазиpликлаp, идоpалаpнинг буйpуқлаpи;

кадpлаp малакасини ошиpиш ва улаpни қайта тайёpлаш вилоят таълим муассасалаpи, академик лицейлаp ва касб-ҳунаp коллежлаpи учун

 - вилоят таълим бошқаpмасининг буйpуқлаpи;

умумий таълим мактаблаpи ва мактабдан ташқаpи таълим муассасалаpи учун – туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг буйpуқлаpи;

мактабгача таълим муассасалари учун – туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимининг буйруқлари билан тасдиқланади.

Устав ижpо этувчи ҳокимият маҳаллий оpганлаpида pўйхатдан ўтказилади.

Уставга уни тасдиқлаш учун белгиланган таpтибга мувофиқ ўзгаpтиpиш ва қўшимчалаp киpитилади”.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарори билан тасдиқланган Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборотлар Рўйхатининг 67-банди қўйидаги таҳрирда баён қилинсин:

67.

Мактабгача таълим

Мактабгача таълимнинг ҳолати ва уни яхшилаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида таҳлилий маълумот (матн 1 саҳифада, жадваллар ва графиклар, фотосуратлар).

- Болани мактабгача муассасаларга жойлаштиришга қўйиладиган асосий талаблар ва унинг тартиби;

- Мактабгача муассасаларда ҳужжатларни расмийлаштириш учун зарур шакллар;

- Мактабгача тарбия муассасалари билан ишлаш бўйича туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимининг ахборот хизматлари телефонлари;

- Тошкент шаҳрининг мактабгача таълим муассасалари рўйхати.

Ҳар йили 20 январгача ва ўзгартириш киритилган кундан бошлаб 2 кун мобайнида

Мактабгача таълим

вазирлиги

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги «Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда Оилавий нодавлат мактабгача таълим муасасасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомларни тасдиқлаш ҳақидаги» 595-сон қарорининг 1-банди учинчи хатбошисидаги «12» рақами «25» рақами билан алмаштирилсин ҳамда «қишлоқ жойдаги» сўзлари чиқарилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган “Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари тўғрисида”ги Низомнинг:

а) 3-бандидаги «қишлоқ жойларда» сўзлари чиқарилсин;

б) 8-бандининг 1-хатбошиси чиқарилсин;

в) 11-бандидаги «7-12 нафар» сўзлари «7-25 нафар» сўзлари билан алмаштирилсин.

г) 12-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилиши режалаштирилаётган уйда болаларнинг соғлом ўсиши ва тарбия олишлари учун зарур шарт-шароитлар бўлиши, бино ва иншоотлар ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитария-эпидемиология назоратининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мос бўлиши лозим.

Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилиши режалаштирилаётган уйда зарур шарт-шароитларнинг яратилганлигини ўрганиш ҳамда битимда кўрсатилган муддат давомида сақланиши туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги комиссия томонидан назорат қилинади”.

д) 18-банднинг 3-хатбошисидаги «7 нафардан кам бўлмаслиги ва 12 нафардан ошмаслиги» сўзлари «7 нафардан кам бўлмаслиги ва 25 нафардан ошмаслиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган “Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг:

а) 9-банднинг бешинчи хатбошисидаги “оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан талабгор ўртасида белгиланган тартибда имзоланган давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида битим нусхаси” чиқариилсин.

б) 15-банднинг биринчи хатбошиси қуйидагича таҳрирда баён қилинсин:

“Комиссия тоқ сонли аъзолардан ва камида етти кишидан иборат бўлиши керак. Туман (шаҳар) ҳокимининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари комиссия раиси, мактабгача таълим бўлими бошлиғи комиссия котиби ҳисобланади”.

Общие комментарии