ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1250 Министерство дошкольного образования Республики Узбекистан 20/11/2018 05/12/2018 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
ID-1250

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон қарори)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон қарорига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2018 йил “___”_________даги

______ сон қарорига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги ПҚ-2707-сон “2017 – 2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 1-сон, 11-модда, 35-сон, 923-модда) қарорида:

а) 3-банднинг учинчи хатбошисидаги “Халқ таълими вазирлиги” сўзлари “Мактабгача таълим вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 5-банднинг тўртинчи хатбошисидаги “Халқ таълими вазирлиги” сўзлари “Мактабгача таълим вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги “Халқ таълими вазирлиги” сўзлари “Мактабгача таълим вазирлиги” сўзлари билан амалштирилсин;

г) 7-банддаги “Халқ таълими вазирлиги” сўзлари “Мактабгача таълим вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 8-банддаги “Халқ таълими вазирлиги” сўзлари “Мактабгача таълим вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 9 банддаги “Халқ таълими вазирлиги” сўзлари “Мактабгача таълим вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3276-сон “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 38-сон, 1033-модда) қарорида:

а) 1-банддаги “Халқ таълими вазирлиги” сўзлари “Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 7-банддаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 14-банддаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги “Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-3358-сон Фармонининг I бўлими қуйидаги мазмундаги 20-банд билан тўлдирилсин:

“20. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги”.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3651-сонли қарори билан тасдиқланган “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Низомнинг 100-банди қуйидаги мазмунда баён этилсин:

а) “100. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси шаклидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун хусусий шерик (якка тартибдаги тадбиркор шаклида) давлат шеригига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган аризани тақдим этади:

якка тартибдаги тадбиркорлик субъектининг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома;

туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан бериладиган белгиланган шаклдаги рухсатнома нусхаси;

туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги комиссия томонидан рухсатнома бериш тўғрисида ижобий хулоса берилган йиғилиш баённомасидан кўчирма”.

б) 102-банди қуйидаги мазмунда баён этилсин:

“Битим имзоланган кундан бошлаб кучга киради”.

Общие комментарии