ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
12432 Хокимият города Андижан 14/01/2020 29/01/2020 0
Решение хокима
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-12432

ЛОЙИҲА

АНДИЖОН ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

_____

 

 

 

Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан

 ўтказиш тўғрисида

 

«___» _______ 2020 йил                                                                                                      Андижон шахар

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган  “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги Низоми, Ички ишлар вазирнинг 2003 йил 19 февралдаги 56-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиклаштириш бошкармаси йўл харакати  хавфсизлиги бўлимининг 2020 йил 8 январдаги 30/18-017 сонли  хати ҳамда «Махаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги  Қонуннинг 6,25-моддаларига асосан.

 

Қарор қиламан     

 

1. Мулкчилик шаклидан қаътий назар барча юридик шахсларнинг транспорт воситалрини қуйдаги босқичларда:

Биринчи босқич 1 мартдан - 31 июнгача

Иккинчи босқич 1 сентябрдан - 31 октябргача

Жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги  1 январдан - 31 августгача бўлган муддатларда ўтказилиши белгилаб қўйилсин.

2. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш комиссияси таркиби 1-иловага ва техник кўрикдан ўтказиш жадвали                  2-иловага асосан тасдиқлансин.

3. Шаҳар Ички ишлар бошқармаси Йўл харакати хавфсизлиги бўлинмаси бошлиги (Н.Идрисов)га ташкилот, муассаса, автокорхона ва фирмаларга қарашли транспорт воситаларини белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтказилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.

4. “Узавтотранс” агентлиги Андижон вилоят бошқармаси шаҳар шўъбаси мутахассиси (А.Рахматжонов)га алоҳида транспорт хизмати кўрсатувчи транспорт корхоналарига транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишга амалий ёрдам кўрсатиш топширилсин.

5. “Андижоннома” ва “Андижанская правда” газеталари бош мухарририга мазкур қарор матнини матбуотда эълон килиш тавсия этилсин.

6.Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7.Комиссия ишига жалб этилган барча барча ходимларнинг асосий иш жойларидаги иш ўринлари, ойлик маошлари ва бошқа имтиёзлари сақлансин.

8. Ушбу қарор шаҳар ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.

9. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан шаҳар ҳокимининг 2019 йил 25 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги 49-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

 

          Шаҳар ҳокими                                                                                                Б.Хайдаров

Общие комментарии

41