ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1241 Хокимият Чиланзарского района 20/11/2018 05/12/2018 0
Чилонзор туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-1241

Чилонзор туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини

2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

 

       Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-cон, 97-модда), “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (янги таҳрири) Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 2008 йил 7-сон 353-модда), Ўзбекистон Республикаси “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 8-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2008 й., 4-cон, 190-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш                    чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил 15-сон                  156-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил                 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил 34-сон  333-модда,                 2010 йил 13-сон 96-модда, 2011 йил  1-2-сон 4-модда,  2012 йил 44-сон                     507-модда)     мувофиқ     ижтимоий    муҳофазага   муҳтож    ва    иш                   топишда қийналаётган шахсларни  ишга  жойлаштириш    учун   2019    йилга

мўлжалланган банд қилиниши керак бўлган иш  ўринлари  сонини  ва  уларга

қўйиладиган  талабларни  белгилаш  бўйича  туман  махсус  комиссиясининг

2018 йил 28 сентябрдаги йиғилиш баёнини инобатга олиб,

 

ҚАРОР     ҚИЛАМАН:

 

           1.Чилонзор туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги 604 та ташкилотларда аҳолининг қуйидаги тоифалари учун жами 5813 та иш ўринлари банд қилиб қўйилсин:

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун – болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли харбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсатгичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун – махсус малакали талаб қилмайдиган иш ўринлари;

одам савдосидан жабрланганлар учун иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлик ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

2.Чилонзор туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган ташкилотлар рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

3. Иш ўринларини банд қилувчи ташкилотлар раҳбарларига:

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2018 йил якунланишидан 10 кун олдин банд қилинган иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун,                            2019 йилнинг 10 апрелидан кечикмай иш жойларининг қолган қисми                            75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир тоифа бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига тақдим этилсин.

иловадаги шахслар учун иш ўринлари санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқлаштирилиши таъминлансин.

4.Ушбу қарор ижроси юзасидан “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш  чора-тадбирлари Низом”нинг талабларига қатъий риоя этилсин.

5.Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини иловада белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

6.Чилонзор туман аҳолига бандлигига кўмаклашиш маркази (О.Қурбонов):

ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорни тўлиқ бажариш юзасидан қатъий назорат ўрнатилсин.

          7. Чилонзор тумани ҳокимининг ташкилий назорат гуруҳи (А.Нарматов) ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Компютерлаштириш маркази” ДУКнинг Чилонзор тумани тармоқ администратори (Б.Абдухамитов):

          “Тошкент Оқшоми”, “Вечерный Ташкент” газеталарида мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.chilonzor.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

8.Чилонзор туман ҳокимининг 2017 йил 4 декабрдаги “Чилонзор  туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги 1304-сонли қарори 2018 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9.Ушбу қарор 2019 йил 1 январдан кучга киради.

10.Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Каримов зиммасига юклатилсин.

 

           Туман  ҳокими в.б.                                                   Д.Хидоятов

Общие комментарии