ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
12397 Торгово-промышленная палата Узбекистана 13/01/2020 28/01/2020 111
Закон Республика Узбекистан
“ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САВДО-САНОАТ ПАЛАТАСИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУНИГА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2018 ЙИЛ 9 ИЮЛДА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ЎРҚ-483-СОНЛИ ҚОНУНИ ТАҲРИРИДА) ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
ID-12397

Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги 712-II-сон Қонун (янги таҳрири) ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисидаги Қонуни лойиҳасига
ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

 

 

Амалдаги таҳрир

 

 

Таклиф этилаётган таҳрир

 

Асос

       5-модда. Палатанинг вазифалари

Палатанинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

... 

(олтинчи хатбоши) тадбиркорлик тузилмалари учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими сифатини ошириш, иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда йўналишлар ва ихтисосликлар бўйича ўқув дастурларини ва таълимни такомиллаштириш;

 

 5-модда. Палатанинг вазифалари

Палатанинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

... 

(олтинчи хатбоши) ахолини бизнес юритиш асосларига ўқитиш, тадбиркорлик субъектларининг малакасини ошириш, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжларини ҳисобга олган холда, йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича тадбиркорлик субъектлари учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув дастурларини такомиллаштиришда иштирок этиш;

 

ЎзР Президентининг 14.01.2019 йил-даги ПФ-5630-сонли Фармонига кўра, “Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази” Савдо-саноат палатаси юритувига берилган.

Мазкур Марказнинг асосий мақсади ва вазифаси – тадбиркорлик субъектлари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолини бизнесни юритиш асосларига ўқитиш ва тадбиркорларнинг малакасини ошириш ҳисобланади.

Шу билан бирга, Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари таркибидаги ўқув курсларида тадбиркорларнинг малакаси оширилади.

Лекин, амалдаги таҳрирга кўра, Палата зиммасига аслида давлат органларининг функциялари юклатилганлиги кўринади. Амалиётда эса санаб ўтилган функцияларни бажариш учун ваколатлар мавжуд эмас.

Шу боис, Палатанинг вазифаси сифатида “ахолини бизнес юритиш асосларига ўқитиш, тадбиркорлик субъектларининг малакасини ошириш”ни белгилаш ва қолган масалаларда эса иштирок этиш вазифасини юклаш мақсадга мувофиқдир.

9-модда. Тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш соҳасида Палатанинг функциялари

Тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш соҳасида Палата қуйидаги функцияларни амалга оширади:

...  

(еттинчи хатбоши) инновация тадбиркорлиги жорий этилишини, "startup" лойиҳалар амалга оширилишини, ёшларнинг, аввало, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларининг бизнесни ташкил қилиш ҳамда юритишга доир тадбиркорлик ташаббусларини, шунингдек аҳоли бандлигининг ва даромадларининг ўсишини таъминлашга кўмаклашувчи кичик, хусусий ҳамда оилавий тадбиркорлик, касаначиликнинг ва ҳунармандчиликнинг турли шакллари ривожлантирилишини қўллаб-қувватлайди.

9-модда. Тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш соҳасида Палатанинг функциялари

Тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш соҳасида Палата қуйидаги функцияларни амалга оширади:

...  

(еттинчи хатбоши) инновация тадбиркорлиги жорий этилишини, "startup" лойиҳалар амалга оширилишини, ёшларнинг, аввало, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларининг бизнесни ташкил қилиш ҳамда юритишга доир тадбиркорлик ташаббусларини, шунингдек аҳоли бандлигининг ва даромадларининг ўсишини таъминлашга кўмаклашувчи кичик, хусусий ҳамда оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликнинг турли шакллари ривожлантирилишини қўллаб-қувватлайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 январдаги        4-сонли қарори билан тасдиқланган Низомида "касаначилик" тушунчаси берилган бўлиб, унга кўра, тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ жисмоний шахс - касаначининг яшаш жойи бўйича ёки унга ёки унинг оила аъзоларига тегишли бўлган бошқа биноларда иш берувчининг буюртмалари бўйича товарлар ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш бўйича касаначи томонидан амалга оширилаётган ишни англатади.

Шунга кўра, касаначилик билан шуғулланаётган жисмоний шахслар тадбиркорлик субъекти хисобланмайди ва бундай шахсларга кўмаклашиш Палатанинг вазифасига кирмайди.

Шу боис, мазкур тушунчани Қонундан чиқариб ташлаш таклиф этилмоқда. 

16-модда. Палатанинг тизими

Палатанинг тизимига қуйидагилар киради:

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси;

Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари (бундан буён матнда Палатанинг ҳудудий бошқармалари деб юритилади);

тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари;

ҳакамлик судлари;

халқаро тижорат арбитраж суди;

Тўлдирилмоқда

 

 

16-модда. Палатанинг тизими

Палатанинг тизимига қуйидагилар киради:

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси;

Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари (бундан буён матнда Палатанинг ҳудудий бошқармалари деб юритилади);

тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари;

ҳакамлик судлари;

халқаро тижорат арбитраж суди;

Тошкент халқаро арбитраж маркази;

“Ҳунарманд” уюшмаси;

Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази;

Палатанинг хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналари.

...

ЎзР Президентининг 05.11.2018 йилдаги ПҚ-4001 сонли қарорига кўра, Савдо-саноат палатаси қошида “Тошкент ҳалқаро арбитраж маркази” ташкил этилди.

Шу билан бирга 17.11.2017 йилдаги ПҚ-3393-сонли қарори билан “Хунарманд” уюшмаси Савдо-саноат палатаси тизимига киритилган.

Шунингдек, 14.01.2019 йилдаги
ПФ-5630-сонли фармони билан “Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш маркази” Савдо-саноат палатаси иш юритувига олинганлиги боис, киритилган.

17-модда. Палатага аъзолик

Палатага аъзолик кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун ихтиёрий, бошқа тадбиркорлик субъектлари учун эса мажбурийдир.

... 

17-модда. Палатага аъзолик

Палатага аъзолик кичик тадбиркорлик субъектлари учун ихтиёрий, бошқа тадбиркорлик субъектлари учун эса мажбурийдир.

 ... 

“ЎзР Савдо-саноат палатаси тўғриси-да”ги қонун (янги тахрири) қабул қилинганидан  кейин Палата аъзолигига йирик корхоналарни жалб қилиш билан боғлиқ муаммолар юзага келди. 827 тадан ортиқ мурожаатлар келиб тушди, уларда йирик корхоналар ҳам хусусий   тадбиркорлик субъектлари эканлигини рўкач қилиб, мажбурий аъзолик шартномасини тузишдан бош тортганликлари билдирилган.

Бу муаммонинг амалиётда келиб чиқишига “хусусий тадбиркорлик” тушунчасига қонунчиликда аниқ тушунча берилмаганлиги ҳамда амалдаги қонунчиликдаги тадбиркорлик субъектларининг турлари таснифида тадбиркорлик бундай тури кўрсатилмаганлиги сабаб бўлган.

Хусусан, "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонуннинг
5-моддасига кўра, кичик тадбиркорлик субъектлари қуйидагилардир:

1) якка тартибдаги тадбиркорлар;

2) микрофирмалар;

3) кичик корхоналар.

Таклиф этилаётган таҳрирда фақатгина қонунда белгиланган мезонларга жавоб берадиган кичик бизнес субъектлари Палатага ихтиёрий равишда аъзо бўлишади, қолганлар учун эса мажбурий аъзолик жорий этилади.

21-модда. Палатанинг ҳуқуқлари

Палата қуйидаги ҳуқуқларга эга:

... 

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинганда тадбиркорлик субъекти номидан суд муҳокамасининг исталган босқичида иштирок этиш (иккала тараф Палата аъзолари бўлган ҳоллар бундан мустасно), шунингдек даъво аризалари билан бир қаторда апелляция, кассация шикоятлари, аризалар, шу жумладан назорат тартибида протест келтириш ҳақида илтимосномалар бериш;

...  

(ўн тўққизинчи хатбоши) чет эллик шериклар мурожаат этган ҳолларда, товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатларни тасдиқлаш;

 

... 

 

 

Тўлдирилмоқда

21-модда. Палатанинг ҳуқуқлари

Палата қуйидаги ҳуқуқларга эга:

... 

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинганда тадбиркорлик субъекти номидан суд муҳокамасининг исталган босқичида иштирок этиш, шунингдек даъво аризалари билан бир қаторда апелляция, кассация шикоятлари, аризалар, шу жумладан назорат тартибида протест келтириш ҳақида илтимосномалар бериш;

 

 

...  

(ўн тўққизинчи хатбоши) товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни бериш;

 

...

Палата қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

 

(учинчи қисм) Палата аъзоларининг, шунингдек ўз манфаатларини кўзлаб судларга даъво аризалар ва аризалар тақдим этиш, суд қарорлари устидан апелляция, кассация шикоятлари ҳамда назорат тартибида протест келтириш ҳақида илтимосномалар бериш, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят келтириш ҳуқуқига Палата раиси, унинг ўринбосарлари, Палатанинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари эгадирлар.

 

 

 

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тадбиркорлик субъектлари эмас ва Палата аъзоси бўла олмайдилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

ЎзР Президентининг 05.02.2019 йил-даги ПҚ-4160-сонли қарорининг 2-банди “е” кичик банди билан Палатага бундай ваколатни амалга ошириш юклатилган.

 

 

 

Ушбу процессуал ҳуқуқ қонунда аниқ белгиланмаганлиги сабабли амалиётда ҳар хил тушунмовчиликлар ва зиддиятлар келиб чиқмоқда. Шу боис, вазиятдан чиқиш мақсадида Палата раисининг ўринбосарлари ҳамда ҳудудий бошқарма бошлиқларига сурункали равишда ишончномалар бериб келинмоқда. Бундай қоғозбозликнинг олдини олиш мақсадида қонунда санаб ўтилган процессуал ваколатларга эга бўлган шахслар доираси аниқ кўрсатиб ўтилишига зарурият туғилмоқда.

23-модда. Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижро этилиши устидан жамоатчилик назорати

Палата ва унинг ҳудудий бошқармалари тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини қуйидаги йўллар билан амалга оширади:

... 

Тўлдирилмоқда

 

 

 

23-модда. Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижро этилиши устидан жамоатчилик назорати

Палата ва унинг ҳудудий бошқармалари тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини қуйидаги йўллар билан амалга оширади:

...  

(саккизинчи хатбоши) “давлат хизматларининг сирли мижози” институтидан фойдаланиш доирасидаги чора-тадбирлар ташкил этиш;

...

ЎзР Президентининг 25.02.2019 йил-даги ПҚ-4210 сонли қарорининг 4-бан- ди 1-хатбошида “давлат хизматлари-нинг сирли мижози” институтидан фойдаланиш доирасидаги чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилиши белгиланган.

 

 

     

          Раис                                                                                                                                                                                                                        А.И.Икрамов   

ЛОЙИХА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

 

“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 июлда қабул қилинган ЎРҚ-483-сонли Қонуни таҳририда) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

                                                     

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисидаги 712-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 июлда қабул қилинган ЎРҚ-483-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, N 7, 428-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин: 

1) 5-модда биринчи қисми олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“ахолини бизнес юритиш асосларига ўқитиш, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари эхтиёжларини хисобга олган холда, йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича тадбиркорлик субъектлари учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув дастурларини такомиллаштиришда иштироқ этиш”.

2) 9-модда биринчи қисми еттинчи хатбошисидаги “, касаначиликнинг” сўзлари чиқариб ташлансин.

3) 16-модда биринчи қисмида:

қуйидаги таҳрирдаги еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

“Тошкент халқаро арбитраж маркази;

“Ҳунарманд” уюшмаси;

Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази;”;

еттинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

4) 17-модда биринчи қисмидаги “бизнес ва хусусий” сўзлари чиқариб ташлансин.

5) 21-моддада:

биринчи қисм ўн тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни бериш;”;

қуйидаги таҳрирдаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Палата аъзоларининг, шунингдек ўз манфаатларини кўзлаб судларга даъво аризалар ва аризалар тақдим этиш, суд қарорлари устидан апелляция, кассация шикоятлари ҳамда назорат тартибида протест келтириш ҳақида илтимосномалар бериш, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят келтириш ҳуқуқига Палата раиси, унинг ўринбосарлари, Палатанинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари эгадирлар”.

6) 23-модда биринчи қисми қуйидаги таҳрирдаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“давлат хизматларининг сирли мижози” институтидан фойдаланиш доирасидаги чора-тадбирлар ташкил этиш;”.

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

       Президенти                                                                                                                     Ш.Мирзиёев

Общие комментарии

3380