ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1234 Хокимият Ташкентской области 19/11/2018 05/12/2018 0
Вилоятда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига аукционга чиқариш учун ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун бошланғич баҳосини тасдиқлаш тўғрисида
ID-1234

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5552-сон Фармони талабларини бажариш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосланиб

       1. Вилоят молия бош бошқармаси (Ф.Худойбердиев), вилоят давлат солиқ бошқармаси (Қ.Ходжаев) ҳамда вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Х.Умирқулов) нинг вилоятда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукционга чиқариш учун ер участкаларининг жойлашган ҳудудидан, у ердаги мавжуд захира, аҳоли бандлиги, ҳудудларнинг мавжуд имкониятларидан келиб чиқиб, вилоятдаги бўш ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг (0,01 га майдони учун) эксперимент тариқасида бошланғич баҳосини белгилаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

       Жумладан:

а) Тошкент шаҳридан 10 км.гача бўлган барча ҳудудлар учун – энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари;

б) Зангиота, Тошкент, Янгийўл, Қибрай туманлари, Янгийўл шаҳар марказлари учун энг кам ойлик иш хақининг 70 баравари (бунда а) хатбошида кўрсатилган таклиф инобатга олинсин);

в) Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Паркент, Чиноз туманлари ва Нурафшон,  Ангрен шаҳар марказлари учун ҳамда Бўстонлиқ туманининг  маркази ва туристик салоҳияти юқори бўлган худудлари учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари;

г) Оққўрғон, Пискент, Оҳангарон, Қуйи Чирчиқ тумани туманлари ва Оҳангарон, Олмалиқ, Чирчиқ шаҳар, марказлари учун энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баравари (бунда а) хатбошида кўрсатилган таклиф инобатга олинсин);

д) Бўка ва Бекобод туман ва шаҳар марказлари учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари, туман шаҳар марказларидан
15 км.гача бўлган аҳоли пунктлари учун энг кам иш ҳақининг 5 баравари, туман марказидан 15 км.дан узоқда жойлашган ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктлари учун энг кам иш ҳақининг 2 баравари;

е) Туман ва шаҳар марказидан 15 км. гача бўлган аҳоли пунктлари учун энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баравари, туман марказидан 15 км.дан узоқда жойлашган аҳоли пунктлари учун энг кам иш ҳақининг 10 баравари, бориш қийин бўлган аҳоли пунктлари учун энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдорида (бунда а) ва д) хатбошларида кўрсатилган таклифлар инобатга олинсин) белгилансин.

    2.  Вилоят молия бош бошқармаси (Ф.Худойбердиев), вилоят Давлат солиқ бошқармаси (Қ.Ходжаев) ҳамда вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Х.Умирқулов), “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукционга чиқариладиган бўш ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг бошланғич баҳосини ҳар чоракда қайта кўриб чиқиш юзасидан вилоят ҳокимлигига ҳамкорликда келишилган таклиф киритсинлар.

  3. Вилоят иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси (Ж.Носиров), вилоят инвестициялар бош бошқармаси (Ш.Шазиятов), вилоят рақобат бошқармаси (К.Тоирбеков) аукцион ғолиблари билан биргаликда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тегишли йўл хариталарини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун вилоят ҳокимлигига киритсинлар ҳамда ўз йўналишлари бўйича доимий мониторинг юритсинлар.

      4.   Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукцион орқали сотишда инвестицион ва ижтимоий мажбуриятларнинг миқдори ва турларини худудларнинг иқтисодий ихтисослашганлиги ва ишлаб чиқариш йўналишларинг сонидан келиб чиқиб туман (шаҳар) ҳокимликлари  таклифларига асосан белгилансин.

        5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан кучга киради.

    6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосарлари О.Рустамов, И.Касимов, С.Юсупов зиммасига юклатилсин.

                                                Вилоят ҳокими                                                    Ғ.Ибрагимов

Общие комментарии