ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1232 Хокимият Сырдарьинской области 18/11/2018 03/12/2018 2
2019 йилда Сирдарё вилояти ҳудудида кўчма савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-1232

                                              2019 йилда Сирдарё вилояти ҳудудида кўчма савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида

       Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 июлдаги “Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 233-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 28-сон, 339-модда)  ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 6, 14-моддаси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига мувофиқ қарор қиламан:

     1. Сирдарё вилояти ҳудудида 2019 йил давомида амал қиладиган:

     вилоят Давлат солиқ бошқармаси ва Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан келишилган, Сирдарё вилояти ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарларнинг рўйхати 1-иловага;

      вилоят Давлат солиқ, ички ишлар бошқармалари, қурилиш бош бошқарси ва Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан келишилган, Сирдарё вилояти туманлари ва шаҳарлари бўйича кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

       2. Вилоят ҳокимлиги девонхонаси (Ш.Норматов) мазкур қарор бир кунлик муддатда туманлар, шаҳарлар ҳокимликларига, тегишли давлат органлари ва ташкилотларига (рўйхат асосида) етказилишини таъминласин.

      3. Туманлар, шаҳарлар ҳокимликлари мазкур қарорни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўз вақтида етказсин ва “Ягона дарча” марказида, фуқаролар йиғинида кўринарли жойга илиб қўйилишини ташкиллаштирсин.

        4. Ушбу қарор “Сирдарё ҳақиқати” газетасида чоп этилсин ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

        5. Мазкур қарор 2019 йил 1 январдан кучга киради.

        6. Туманлар, шаҳарлар ҳокимликлари 2019 йил 1 ноябргача 2020 йил учун ваколатли вилоят ташкилотлари билан келишилган, ўз ҳудудида кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемалари бўйича таклифларини тайёрласинлар ва 2019 йил 10 ноябргача вилоят ҳокимлигига тақдим этсинлар.

       7. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Эшматов 2019 йил 1 декабргача туманлар, шаҳарлар ҳокимликлари тақдим этган 2020 йил учун кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемаларини белгиланган тартибда вилоят ҳокимининг қарори билан тасдиқланишини ташкиллаштирсин.

       8. Ушбу қарор кучга кирган кундан эътиборан Сирдарё вилояти ҳокимининг 2017 йил 30 ноябрдаги 543-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

       9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М. Эшматов зиммасига юклансин.

 

                                   Вилоят ҳокими                                                                                                Ғ. Мирзаев

                                                                                                                                                        Вилоят ҳокимининг
                                                                                                                                                        2018 йил “___” ноябрдаги
                                                                                                                                                          _____-сонли қарорига
                                                                                                                                                          1-ИЛОВА

 

Сирдарё вилояти ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали
сотилиши мумкин бўлган товарларнинг

РЎЙХАТИ

 

Озиқ-овқат маҳсулотлари:

  1.  

Ўсимлик ёғи

  1.  

Ун

  1.  

Шакар

  1.  

Гуруч

  1.  

Ёрмалар

  1.  

Дуккакли дон маҳсулотлари

  1.  

Ош тузи

  1.  

Қуруқ чой

  1.  

Қуруқ кофе, какао

  1.  

Нон ва нон маҳсулотлари

  1.  

Макарон

  1.  

Ҳар хил пишириқлар (булочка, батон ва ҳ.к.)

  1.  

Печенье

  1.  

Вафли

  1.  

Пряник

  1.  

Конфетлар, шоколадлар

  1.  

Томат пастаси

  1.  

Яхна ичимликлар (пластик идишларда)

  1.  

Мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотлари

Халқ истеъмол моллари:

  1.  

Кийим-кечаклар (барча турдаги)

  1.  

Пойабзал (барча турдаги)

  1.  

Матолар, ип (барча турдаги)

  1.  

Бошқа тикувчилик маҳсулотлари

(сочиқ, кўрпа-ёстиқ жилдлари ва ҳ.к.)

  1.  

Гигиена воситалариовун, шампунь, тиш пастаси ва ҳ.к.)

  1.  

Ювиш воситалари

  1.  

Гугурт

  1.  

Майда техника воситалари

  1.  

Идишлар, шу жумладан ошхона жиҳозлари

  1.  

Спорт товарлари

  1.  

Матбуот (газета, журнал ва бошқа даврий нашрлар)

  1.  

Халқ истеъмолида ишлатиладиган бошқа жиҳозлар

Ўқув ва канцелярия жиҳозлари:

  1.  

Дафтар (ўқувчи дафтари, умумий дафтар, кундалик дафтари,
расм дафтари, и
дора дафтари ва ҳ.к.)

  1.  

Ручка

  1.  

Қалам, шу жумладан рангли қаламлар

  1.  

Портфель

  1.  

Чизғич

  1.  

Циркуль

  1.  

Акварель буёқлари

  1.  

Фломастер, шу жумладан маркерлар

  1.  

Қоғоз, шу жумладан ватман қоғоз, рангли қоғоз

  1.  

Ўчирғич

  1.  

Пластилин

  1.  

Елим

  1.  

Қалам йўнғич

  1.  

Қаламдон (пенал)

  1.  

Нота дафтари

  1.  

Тушь

  1.  

Оддий ва рангли бўр

  1.  

Альбом

  1.  

Бошқа канцелярия (офис) жиҳозлари

Общие комментарии