ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1224 Государственный комитет Республики Узбекистан по земельным ресурсам, геодезии, картографии и государственному кадастру 16/11/2018 03/12/2018 7

Обсуждение завершено

Ерларнинг ҳосилдорлигини ошириш, мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув тежовчи ва тупроқни муҳофаза қилувчи технологияларни жорий этиш ва қўллаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошираётган фермер хўжаликларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-1224

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг

Қарори

 

Ерларнинг ҳосилдорлигини ошириш, мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув тежовчи ва тупроқни муҳофаза қилувчи технологияларни жорий этиш ва қўллаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошираётган фермер хўжаликларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ–3671-сон “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги қарор қилади:

1. Ерларнинг ҳосилдорлигини ошириш, мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув тежовчи ва тупроқни муҳофаза қилувчи технологияларни жорий этиш ва қўллаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошираётган фермер хўжаликларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Ер ресурслари, геодезия, картография

ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси                                        А. Абдуллаев

 

 

Қишлоқ хўжалиги вазири                                                                       Б. Юсупов

 

 

Молия вазири                                                                                             Ж. Қўчқоров

 

 

Иқтисодиёт вазири                                                                                   Б. Ходжаев

 

 

Ерларнинг ҳосилдорлигини ошириш, мелиоратив ҳолатини яхшилаш,
сув тежовчи ва тупроқни муҳофаза қилувчи технологияларни жорий этиш
ва қўллаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошираётган фермер хўжаликларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

 

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ–3671-сон “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ерларнинг ҳосилдорлигини ошириш, мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув тежовчи ва тупроқни муҳофаза қилувчи технологияларни жорий этиш ва қўллаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошираётган фермер хўжаликларини рағбатлантириш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

рағбатлантириладиган фермер хўжаликлари – мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган ерларнинг ҳосилдорлигини ошириш, мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув тежовчи ва тупроқни муҳофаза қилувчи технологияларни жорий этиш ва қўллаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширган фермер хўжаликлари;

комиссия – рағбатлантириш учун тақдим этилган фермер хўжаликларининг ҳужжатларини кўриб чиқиш ҳамда уларга хулоса бериш бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига асосан ташкил этиладиган доимий комиссия;

хулоса – комиссия томонидан бериладиган ва фермер хўжалигининг ерларнинг ҳосилдорлигини ошириш, мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув тежовчи ва тупроқни муҳофаза қилувчи технологияларни жорий этиш ва қўллаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошираганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

сертификат – ерларнинг ҳосилдорлигини ошириш, мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув тежовчи ва тупроқни муҳофаза қилувчи технологияларни жорий этиш ва қўллаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширган фермер хўжаликларига имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ва тегишли туман (шахар) ҳокимлиги томонидан бериладиган ҳужжат.

2. Рағбатлантириладиган фермер хўжаликларини аниқлаш ва уларга имтиёзларни тақдим этиш мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган схема асосида амалга оширилади.

2-боб. Рағбатлантириладиган фермер хўжаликларининг рўйхатини шакллантириш

3. Рағбатлантириладиган фермер хўжаликлари рўйхати (кейинги ўринларда Рўйхат деб юритилади) ҳар йили 1 июнга қадар туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги, ирригация хўжалиги, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда туман (шаҳар) статистика бўлимларида мавжуд фермер хўжаликлари фаолиятига оид маълумотлар асосида шакллантирилади.

4. Рўйхат шакллантирилгандан сўнг, тегишли асослантирилган ҳужжатлар илова қилинган ҳолда комиссияга тақдим этилади.

5. Рўйхатнинг ҳаққонийлиги ва белгиланган муддатда тақдим этилиши учун туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги, ирригация, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда тегишли туман (шаҳар) статистика бўлими раҳбарлари масъул ҳисобланади.

3-боб. Ҳужжатларни кўриб чиқиш ҳамда сертификат бериш

6. Комиссияга келишув асосида туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи раҳбарлик қилади ҳамда комиссия таркибига, қоида тариқасида туман ирригация, ер ресурслари ва давлат кадастри, туман (шаҳар) статистика бўлимлари, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раҳбарлари киритилади.

7. Ерларнинг ҳосилдорлигини ошириш, мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув тежовчи ва тупроқни муҳофаза қилувчи технологияларни жорий этиш ва қўллаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширган фермер хўжаликлари тўғрисидаги ҳужжатлар (туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги, ирригация, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳамда туман (шаҳар) статистика бўлимлари томонидан берилган маълумотлар) уч иш куни ичида комиссия томонидан ўрганиб чиқилади.

8. Ўрганиш натижалари асосида комиссия томонидан ерларнинг ҳосилдорлигини ошириш, мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув тежовчи ва тупроқни муҳофаза қилувчи технологияларни жорий этиш ва қўллаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширган ҳар бир фермер хўжалиги бўйича мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда хулоса тайёрланиб, имзоланади.

9. Туман ҳокимлиги томонидан 3 (уч) иш куни ичида комиссия хулосасига асосан мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда сертификат расмийлаштирилади. Сертификат фермер хўжалиги бошлиғи ёки у вакил қилган шахсга сертификатни олганлиги тўғрисида имзо қўйдирган ҳолда берилади.

10. Берилган хулоса ва сертификатлар туман ҳокимлиги томонидан алоҳида китобга қайд этиб борилади. Мазкур китоб рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва муҳрланган ҳолда туман ҳокимлигида сақланади.

11. Сертификат мазкур Низомнинг 12-бандида назарда тутилган ҳар бир имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқини беради.

12. Ерларнинг ҳосилдорлигини ошириш, мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув тежовчи ва тупроқни муҳофаза қилувчи технологияларни жорий этиш ва қўллаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширган фермер хўжаликлари қуйидаги имтиёзлардан фойдаланиши мумкин:

а) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 282-моддасининг қуйидаги қисмлари бўйича:

23) қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун янги ўзлаштирилаётган ерлар, уларни ўзлаштириш ишлари бажариладиган даврда ва улар ўзлаштирилган вақтдан эътиборан беш йил мобайнида;

24) мелиорация ишлари амалга оширилаётган мавжуд суғориладиган ерлар, ишлар бошланганидан эътиборан беш йил муддатга;

25) янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар, дарахтларнинг қатор ораларидан қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун фойдаланилишидан қатъи назар, уч йил муддатга. Кузда ўтказилган янги кўчатлар учун бериладиган имтиёз муддатини ҳисоблаб чиқариш кейинги йилнинг 1 январидан эътиборан бошланади, баҳорда ўтказилган кўчатлар учун эса жорий солиқ даврининг 1 январидан эътиборан бошланади;

367-моддасига асосан юридик шахслар, ер участкасининг қайси қисмида томчилатиб суғоришдан фойдаланилаётган бўлса, ўша қисмида томчилатиб суғориш тизими жорий қилинган ойдан бошлаб беш йил муддатга Ягона ер солиғини тўлашдан озод қилинади:

б) фермер хўжалигининг пахта экиладиган жами ер майдонининг камида 5 фоизига қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини экиш. Мазкур имтиёзнинг тақдим этилиши учун тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги, қишлоқ, ирригация ҳамда ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари масъул ҳисобланади;

в) қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун таъминотчи ташкилотлар билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали мазкур ер майдонининг ҳар бир гектарига экилган экин тури учун амалдаги технологик карталарда тавсия этилган меъёрлар бўйича дизель ёқилғисини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрнатилган ва минерал ўғитларни биржадан сотиб олинган нархларда (етказиб берувчи устамаси билан) олдиндан 100 фоиз тўловни амалга оширган ҳолда тегишли шохобчалар орқали харид қилиш. Мазкур имтиёзнинг тақдим этилиши учун “Ўзнефтмаҳсулот” АЖ тизимидаги нефт база масъулияти чекланган жамиятлари ҳамда “Ўзагрокимёхимоя” ҳудудий акциядорлик жамиятларининг туман ва туманлараро филиаллари масъул ҳисобланади;

г) туман (шаҳар) ҳокимлиги захирасидаги ер майдонлари бўйича ўтказиладиган танловларда фермер хўжалигига 10 баллгача тақдим этиш. Бунда фермер хўжалиги томонидан ҳисобот даврида камида 20 гектар бўлган майдонда амага оширганда 2 балл, майдон ҳар 10 гектарга кўпайганда қўшимча 1 баллдан, 100 гектар ва ундан ортиқ майдонда амалга оширилганда 10 балл тақдим этилади. Мазкур имтиёзнинг тақдим этилиши учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи доимий туман (шаҳар) комиссияси масъул ҳисобланади;

д) қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш учун тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар бериш;

е) қишлоқ жойларида қурилаётган намунавий уй-жойлардан бирини навбатсиз харид қилиш. Мазкур имтиёзнинг тақдим этилиши учун туман (шаҳар) ҳокимлиги ва “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ масъул ҳисобланади;

13. Фермер хўжалиги сертификат олган кундан бошлаб бир йил давомида имтиёзларни олиш учун масъул бўлган ташкилот ва идораларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Имтиёзларни тақдим этилиши учун масъул бўлган ташкилот ва идоралар фермер хўжаликлари уларга мурожаат этган кундан бошлаб уч ой давомида имтиёзларни тақдим этадилар. Имтиёзлар учун тўловлар фермер хўжалигининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

4-боб. Имтиёзлар тақдим этилишини назорат қилиш

14. Туман ҳокимлиги томонидан ҳар йили 25 июнга қадар Рўйхат ҳамда берилган хулоса ва сертификатлар тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят ҳокимликларига ҳисобот тақдим қилинади.

15. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят ҳокимликлари томонидан ҳисоботлар фермер хўжаликлари кесимида умумлаштирилиб, ҳар йили 30 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тегишли ахборот тақдим қилинади.

16. Тақдим этилган ҳисоботлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан умумлаштирилиб, тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда тасдиқлаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

17. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ерларнинг ҳосилдорлигини ошириш, мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув тежовчи ва тупроқни муҳофаза қилувчи технологияларни жорий этиш ва қўллаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширган фермер хўжаликларини рағбатлантириш тўғрисида тизимли мониторинг юритади ва амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ойнинг 5-санасигача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритади.

18. Имтиёзларнинг тақдим қилиниши ҳолати тегишли туман хокимлиги томонидан доимий равишда ўрганиб борилади. Имтиёзларни тақдим этишда белгиланган тартибнинг бузилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, тегишли туман ҳокимлиги томонидан Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тезкор маълумот тақдим қилинади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳам, ўз навбатида, имтиёзларни тақдим этишда белгиланган тартибнинг бузилганлиги ҳолатлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритади.

19. Мазкур Низомда белгиланган имтиёзларнинг тақдим этилиши ва ижроси аҳволи адлия органлари томонидан мунтазам равишда ўрганиб борилади.

5-боб. Якуний қоидалар

20. Имтиёзларнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва уларнинг ижроси учун тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари жавобгар ҳисобланади.

21. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

22. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, “Ўзнефтмаҳсулот” АЖ, “Ўзагрокимёхимоя” АЖ, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилган.

 

 

Сув хўжалиги вазири                                                                     Ш. Хамраев

 

Давлат статистика қўмитаси раиси                                       Б. Бегалов

 

“Ўзнефтмаҳсулот” АЖ бошқарув раиси                                   М. Файзиев

 

“Ўзагрокимёхимоя” АЖ бошқарув раиси                                   О. Исаев

 

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси                                        А. Хаитов

 

Общие комментарии

72