ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
11854 Хокимият города Бухара 30/12/2019 14/01/2020 2

Обсуждение завершено

Решение хокима
Бухоро шаҳрининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
ID-11854

fv

 

                      

 

 

Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашининг

Қ А Р О Р И

 

 

2019 йил 18 декабрь

Бухоро шаҳри

221/73-V

 

Бухоро шаҳрининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини
тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига (Кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ, 2020 йилдан бошлаб Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда эркинликлар берилиб, маҳаллий бюджет харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.

Мазкур Қонуннинг 18-моддасига ҳамда 2020 йил учун Бухоро шаҳри бюджетини қабул қилиш бўйича, Халқ депутатлари шахар Кенгаши

 

Қ А Р О Р      Қ И Л Д И:
 

1. Бухоро шаҳри Халқ депутатлари Кенгашининг 2019 йил
18 декабрдаги “Бухоро шаҳар 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги 221/73-V-сонли қарорига асосан Бухоро шаҳри бюджетига Бухоро вилояти бюджетидан ажратилган:

тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 12796,7 млн.сўм миқдорида тасдиқланганлиги;

шаҳар бюджетининг айланма касса маблағи 2035,0 млн.сўм миқдорда белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин..

2. Қонунга асосан 2020 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар вилоят бюджети ҳамда шаҳар ва туманлар бюджетлари ўртасида тақсимланади:

юридик шахслардан олинадиган мулк солиғи;

юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;

бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг чакана сотиш учун акциз солиғи;

айрим товарларнинг чакана савдосига бериладиган ҳуқуқ учун ундириладиган йиғимлар;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқдан мустасно;

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона йиғимларидан ташқари);

автотранспорт воситаларини харид қилганлик учун уларни ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш чоғида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғим;

б) Вилоятнинг вилоят бюджетига қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар тўлиғича ўтказилади:

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган жарималар;

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат божлари (патент божи ва лицензия берганлик учун давлат божларидан ташқари);

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат бюджети даромадига ўтказиладиган мол-мулк, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг улуши бўйича ажратмалар ва дивидендлар;

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат активларини ижарага бериш ва хусусийлаштиришдан тушадиган даромадлар;

Агар қонун ҳужжатларида маҳаллий бюджетларга тушадиган даромадларнинг тақсимланиши назарда тутилмаган бўлса, бу турдаги даромадлар Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига йўналтирилади.

Шу билан бирга, Қонунга мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг (жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғидан ташқари) ҳамда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг (рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланадиган алоҳида йирик солиқ тўловчилардан ва Ўзбекистон Республикасида доимий фаолият олиб борувчи муассаса орқали фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари, шунингдек норезидентларнинг тўлов манбаида ушлаб қолинадиган даромадларидан ташқари) 100 фоизи вилоят бюджетига ўтказилиши маълумот учун қабул қилинсин.

в) мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ва алкоголь махсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра туман ва шаҳар аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.

г) Қуйидаги солиқ турлари шаҳар ва туманлар бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқдан мустасно;

алоҳида норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бундан цемент ва оҳактош мустасно;

айланма маблағдан олинадиган солиқ.

3. Қонунга асосан Вилоят маҳаллий бюджетларининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланди:

а) туман ва шаҳарлардан молиялаштирилувчи умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари республика бюджетидан, тўртинчи гуруҳ харажатлари тегишинча туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштирилади;

б) Вилоятнинг вилоят бюджетидан:

Вилоят ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси;

иссиқлик энергиясини ишлаб чиқарувчиларга аҳолига берилган иссиқлик таъминоти хизмати учун пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида юзага келадиган зарарларнинг ўрнини қоплаш бўйича харажатлар;

умум фойдаланишдаги автомобил йўлларини эксплуатация қилиш харажатлари;

давлат органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқаролар ёки юридик шахсларга етказилган зарарни қоплаш;

в) туманлар ва шаҳарлар бюджетидан:

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тайинланадиган ижтимоий нафақалар;

давлат санитария-эпидемиология назорати туман ва шаҳар марказларини сақлаш харажатлари молиялаштирилади.

4. 2020 йил учун шаҳар бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари
1-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.

5. Шаҳар бюджетидан 2020 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. 2020 йил учун шаҳар бюджети захира жамғармаси ҳажми 2138,1 млн. сўм миқдорида белгилансин.

7. Шаҳар бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари
3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Бунда, ажратма меьёрлари бўйича вилоят маҳаллий бюджети билан шаҳар маҳаллий бюджетининг тақсимотини ўрнатилган тартибда шаҳар ғазначилик бўлинмаси томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

8. Шаҳар ҳокимлиги захира жамғармаси маблағларини шаҳар бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.

9. Шаҳар ҳокимлиги, шаҳар молия бўлими:

ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар томонидан тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирилишини назоратга олсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида молиявий ҳисоботларни ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни таъминласин, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

10. Шаҳар ҳокимлиги, чораклар якуни бўйича даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, вилоят ҳокимлигига тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш ёки харажатларни мақбуллаштириш таклифларини киритади.

11. Шаҳар ҳокимлиги Қонуннинг 24-моддасига асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини Кенгашга киритилишини таъминласин.

12. Шаҳар ҳокимлиги бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун шаҳар Кенгашига доимий равишда маълумот киритиб борсин.

13. Шаҳар ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.

14. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ва шаҳар ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

 

 

 

 

Халқ депутатлари

Бухоро шаҳар Кенгаши раиси                                                    К.Камолов

 

 

       

Бухоро шаҳар маҳаллий бюджетининг даромадлари бўйича

 

2020 йилдаги асосий прогноз кўрсаткичлари

 
   

минг сўмда

 

Т/Р

Даромад турлари

Жами

 
 

1

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи

0,0

 

2

Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар

77 465 000,0

 

3

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

0,0

 

4

Қўшилган қиймат солиғи

0,0

 

5

Акциз солиғи, жами

0,0

 

 

шу жумладан:

 

 

 

 - бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ

0,0

 

6

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

0,0

 

7

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

14 463 000,0

 

8

Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи

5 055 000,0

 

9

Юридик шахслар ер солиғи

0,0

 

10

Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи

5 834 000,0

 

11

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (норуда материаллари)

34 000,0

 

12

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

1 014 000,0

 

13

Давлат божи

0,0

 

14

Жарималар

0,0

 

15

Ижара тўлови

715 000,0

 

16

Давлат ташкилотларининг соф фойдасидан даромад

0,0

 

17

Йиғимлар

4 886 200,0

 

Даромадлар жами

109 466 200,0

 

17

Вилоят бюджетидан ажратиладиган трансфертлар

12 796 707,0

 

18

Ўтказиб бериладиган даромадлар

22 413 905,0

 

Даромадлар ҳаммаси

144 676 812,0

 

 

 

 

 

 
 
     

2020 йил учун Бухоро шаҳар бюджетидан ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган парламент ажратмаларининг чекланган миқдорлари

   

Кўрсаткичлар

Миқдори
(минг сўмда)

Бухоро шаҳар бўйича харажатлари миқдори, Жами

144 676 812,0

1

Мактабгача таълим бўлими

10 082 817,0

2

Халқ таълими бўлими

6 331 256,0

3

Тиббиёт бирлашмаси

53 122 025,0

4

Маданият бўлими

13 841 640,0

5

Жисмоний тарбия ва спорт бўлими

1 158 946,0

6

Бандлик ва меҳнат муносабатлари бўлими

768 017,0

7

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими

614 486,0

8

Ирригация бўлими

0,0

9

Қишлоқ хўжалиги бўлими

0,0

10

Шаҳар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

0,0

11

Ободонлаштириш бошқармаси

30 264 193,0

12

Молия бўлими

8 058 756,0

13

Пенсия жамғармасининг худудий бўлими

984 676,0

14

Шаҳар ҳокимлиги

19 450 000,0

 

 

 

 

 
 

Умумдавлат солиқларидан шаҳар маҳаллий
бюджетига ажратмалар меъёри

     

Солиқлар номи

Ажратма
меъёри

1

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи

0

2

Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар

100

3

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

0

4

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган даромад солиғи

100

5

Акциз солиғи:  - бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ

0

6

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

0

7

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

100

8

Юридик шахслар ер солиғи

0

9

Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи

100

10

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (норуда материаллари)

100

11

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

100

12

Давлат божи

0

13

Жарималар

0

14

Йиғимлар

20

15

Давлат унитар корхоналарининг соф фойдасидан ажратма

0

16

Ижара тўлови

100

 

 

Общие комментарии

80