ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1127 Министерство дошкольного образования Республики Узбекистан 05/11/2018 20/11/2018 8
Мактабгача таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида
ID-1127

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ

Мактабгача таълим муассасасининг кузатув кенгаши

ҳақидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ–3955-сон “Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Мактабгача таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир А. Шин

Тошкент ш., 2018 йил “___” __________, _____-сон

Мактабгача таълим вазирининг 2018 йил “ ____ “ октябрдаги _____сонли буйруғига -илова

Мактабгача таълим муассасасининг кузатув кенгаши тўғрисидаги НАМУНАВИЙ НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги тўғрисидаги низомни ҳамда мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти уставини тасдиқлаш ҳакида” 2017 йил 21 ноябрдаги 929-сон қарорига мувофиқ, Мактабгача таълим вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб юритилади) томонидан ишлаб чиқилган.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мактабгача таълим муассасасининг (кейинги ўринларда Муассаса деб юритилади) Кузатув кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) тўғрисидаги ушбу Низом Кенгашнинг мақсади, вазифалари, ваколатлари ҳамда унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом давлат мактабгача таълим муассасаларига тадбиқ этилади. Нодавлат мактабгача таълим ташкилот (муассаса)лари учун тавсиявий характерга эга.

3. Кенгаш юридик шахс ҳисобланмайди ва давлат руйхатидан ўтказилмайди.

4. Кенгаш муассасани бошқаришда стратегик орган бўлиб, унинг мақсади муассасанинг устувор вазифаларини белгилаш, ушбу мақсадларга эришиш сиёсатини ишлаб чиқиш, муассаса ривожланишини умумий назорат қилиш ҳисобланади.

5. Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, фармонлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек таълим муассасас Устави ҳамда мазкур Низом асосида амалга оширади.

2-боб. Кенгашнинг мақсади ва вазифалари

6. Кенгашнинг асосий мақсади ҳудудий бўлинма томонидан тавсия этилган муассаса раҳбарини сайлаш, муассасанинг мақсадлари ва вазифаларини, уларга эришиш режаларини тасдиқлаш, белгиланган вазифаларнинг бажарилиши ва мақсадли кўрсатгичларга эришилиши устидан назорат олиб бориш ҳисобланади.

7. Кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

ҳудудий бўлинма томонидан кўрсатилган номзодлар орасидан муассаса раҳбарини сайлаш, шунингдек белгиланган тартибда уни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақида таклифлар киритиш;

муассасани ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш;

муассаса раҳбарининг муассаса фаолиятини такомиллаштириш, молиявий-хўжалик ҳолати, даромадлар ва харажатлар, бюджет, бюджетдан ташқари ҳомийлик ва бошқа маблағлардан фойдаланиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида ҳисоботларини вақти-вақти билан тинглаш;

муассаса раҳбарининг тақдимномаси бўйича йиллик молиявий режаларни, кўрсатилаётган пуллик хизматлар нархининг миқдорларини ва муассаса мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақи миқдорини, шу жумладан аукциондаги бошланғич нархни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар устидан тизимли равишда мониторинг ўрнатиш;

тарбияланувчилар ва улар ота-оналарининг мурожаатларини кўриб чиқиш, муассасанинг раҳбари, педагог ва бошқа ходимлари фаолияти тўғрисида ижтимоий сўровларни ўтказиш;

муассаса тарбияланувчиларининг ўқиши ва маънавий-маърифий, маданий ҳамда спорт бўйича камол топишларига, ушбу йўналишлардаги тадбирларда иштирок этишлари учун мавжуд шарт-шароитларни яхшилашда ота-оналар ва жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;

муассаса фаолиятини ташкил этишга тааллуқли бошқа масалаларни ҳал қилишда иштирок этиш;

муассасани ривожлантиришга доир устувор йўналишларни белгилаш бўйича таълим муассасаси раҳбарининг дастур ва режалари юзасидан ҳудудий бўлинмаси ва маҳаллий ҳокимият идораларига таклифлар киритиш;

муассасанинг моддий-техника базасини ривожлантириш, унинг биносини таъмирлаш ва ҳудудини ободонлаштиришга амалдаги қонунчиликда тақиқланмаган бюджетдан ташқари ва ҳомийлик маблағларини жалб қилиш ва уларнинг мақсадли сарфланишида шаффофликни таъминлаш;

муассаса раҳбари томонидан тақдим этиладиган молиявий-хўжалик ҳолати, даромадлар ва харажатлар, бюджет, бюджетдан ташқари ҳомийлик ва бошқа маблағлардан фойдаланиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида ҳисоботларини ҳар чоракда камида бир марта тинглаш;

муассаса раҳбарининг тақдимномасига асосан кўрсатиладиган пуллик хизматлар тарифлари, муассаса хоналари, бинолари ва бошқа мол-мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақи миқдорини, шу жумладан аукциондаги бошланғич нархни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, болалар меҳнатидан фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш юзасидан тизимли мониторинг ўрнатиш;

муассаса педагог ходимларининг шаъни, қадр-қиммати, обрўсини ҳимоялаш, уларни мажбурий меҳнатга жалб этилишини олдини олиш бўйича назорат ўрнатиш;

тарбияланувчилар ва уларнинг ота-оналарининг мурожаатларини кўриб чиқиш, уларнинг педагог ва мудир кадрлар ҳақидаги фикрларини ўрганиш мақсадида ижтимоий сўровлар ўтказиш;

муассасанинг бюджетдан ташқари ва ҳомийлик маблағларини ижодкор педогог ходимлар ва иқтидорли тарбияланувчиларни рағбатлантиришда шаффофликни таъминлаш;

8. Кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга ошириши мумкин.

3-боб. Кенгаш фаолиятини ташкил этиш ва таркибини шакллантириш

9. Кенгаш ҳар бир муассасада жамоатчилик асосида таълим-тарбия жараёнларини қўллаб-қувватлаш ҳамда унга молиявий ва ҳуқуқий соҳаларда кўмаклашиш учун ташкил этилади.

10. Кенгаш ўн бир кишидан кам бўлмаган тоқ сондан иборат таркибда тузилади ва унинг аъзолари жамоатчилик асосида фаолият юритади. Кенгаш аъзолари сони чекланмайди.

11. Кенгаши аъзолари таркибига ҳар бир гуруҳдаги тарбияланувчиларнинг ота-оналари, педогоглар, тарбиячилар, тарбиячи ёрдамчилари, муассаса маъмурияти ва ҳудудий бўлинма ходимлари киритилади.

12. Кенгаш таркиби ҳар йили объектив сабабларга кўра, қайта кўриб чиқиш шарти билан 3 (уч) йил муддатга сайланадилар. Бунда Кенгаш таркиби ҳар ўқув йили бошида кўриб чиқилиши мумкин.

13. Сайловда муассасадаги мавжуд ҳар бир гуруҳ тарбияланувчиларининг ота-оналари (отаси ёки онаси) иштирок этиши мумкин.

14. Ота-оналар муассаса тарбияланувчиларининг ота-оналари умумий йиғилишида иштирокчиларнинг тенг ҳуқуқлилиги асосида очиқ овоз бериш йўли билан сайланади.

15. Тарбияланувчиларнинг ота-оналаридан сайланган Кенгаш аъзолари уларнинг фарзандлари муассасадан маълум сабабларга кўра чиқарилганда, автоматик равишда Кенгаш аъзолигидан чиқарилади ва уларнинг ўрнига бошқа аъзолар сайланади.

16. Муассаса маъмурияти ходимилари, педагоглар, тарбиячилар, тарбиячи ёрдамчилари Кенгашга яширин овоз бериш орқали сайланади ва муассасанинг педагогик кенгашининг қарори билан тасдиқланади.

17. Кенгаш аъзолигига ҳудудий бўлинма вакили тегишли туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлинми буйруғи билан тайинланади.

18. Кенгашнинг минимал таркибига қоида тариқасида қуйидагилар киритилиши мумкин:

ҳар бир гурухида тарбияланувчиларнинг ота-оналаридан - 2 (икки) нафар;

педагоглардан – 2 нафар;

тарбиячиси ёрдамчиларидан - 2 нафар;

муассаса маъмуриятидан – 1 нафар;

тегишли ҳудудий бўлинмадан – 1 нафар

жамоат ташкилотларидан – 2 нафар.

19. Муассаса раҳбари, унинг ўринбосарлари ҳамда уларнинг яқин қариндошлари Кенгаш аъзолигига сайланиши ёки тайинланиши тақиқланади.

20. Кенгаш аъзосининг ваколати муддатидан олдин қўйидаги сабабларга кўра тугатилиши мумкин:

ўз хоҳишига кўра, ўз аризасига асосан;

тиббий хулосаларга кўра ўз вазифаларини бажара олмаса, ёки муассаса жойлашган худудда 4 (тўрт) ой давомида узлуксиз бўлмаса;

жиноий жавобгарликка тортиш ҳақида суднинг қонуний кучга кирган ҳукми мавжуд бўлганда.

4-боб. Кенгаш йиғилишларини ташкил қилиш ва ўтказиш ҳамда

Кенгаш раиси ва котибини сайлаш тартиби

21. Кенгашнинг биринчи йиғилиши ҳар йили 1 октябргача туман (шаҳар) Мактабгача таълим бўлинмаси томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.

22. Кенгашнинг биринчи йиғилишида Кенгаш раиси ва котиби (кейинги ўринларда Раис ва Котиб деб юритилади) Кенгаш аъзолари орасидан йиғилишида иштирок этаётган аъзолар умумий сонининг оддий кўпчилик очиқ овоз бериши орқали Кенгашнинг ваколат муддати даврига мутаносиб равишда сайланади.

23. Ходимларнинг вакиллик органлари ва Муассаса маъмурияти ходимлари Кенгаш раиси этиб сайланиши мумкин эмас.

24. Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.

25. Зарур ҳолларда Раис ёки Кенгаш аъзоларининг учдан икки қисмининг талабига кўра, навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилиши мумкин.

26. Кенгаш йиғилишида унинг умумий аъзоларидан 75 (етмиш беш) фоизи иштирок этганда ваколатли (кворум бўлган) ҳисобланади.

27. Кенгаш ўз фаолиятини даҳлсизлик, ошкоралик, шаффофлилик, адолатлилик тамойилларига мувофиқ коллегиал қарор қабул қилиш асосида амалга оширади.

28. Кенгаш қарорлари аъзоларнинг тенг ҳуқуқлилиги асосида очиқ одддий кўпчилик овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Овозлар тенг келиб қолганда, Раиснинг овози ҳал қилувчи бўлиб ҳисобланади.

29. Раис йиғилишга раислик қилади ва йиғилиш қарорларини имзолайди.

30. Кенгаш Раиси ўз ваколатини вақтинча бажариш имконияти бўлмаган (хизмат сафари, таътил ва кассаллик давраида) ҳолларда, унинг вазифасини бажариш Кенгаш аъзоларидан бирига вақтинча юклатилади. Муассаса ходимлари ва маъмурияти, шунингдек вазирликнинг ҳудудий бўлинмасининг вакили бундан мустасно

31. Кенгаш йиғилишида Муассаса раҳбари маслаҳат овози билан иштирок этади.

32. Раис Кенгаш йиғилишларини ушбу Низом талабларига мувофиқ ташкиллаштириш, ўтказиш ва ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш учун масъул ҳисобланади.

33. Раис йиғилишни чақириш, ўтказишни ташкил қилишга тайёргарлик кўришда қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади:

йиғилиш санаси, вақти ва жойини;

йиғилишга тайёргарлик кўриш учун аъзоларга тақдим этиладиган маълумот (материал)лар рўйхати ва уни тақдим этиш тартибини;

аъзолардан тушган таклифларни ҳисобга олган ҳолда йиғилиш кун тартибига киритиладиган масалаларни;

сиртдан овоз бериш шаклида йиғилиш ўтказилган тақдирда овоз бериш бюллетенлари шакли ва матнини;

ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда сиртдан овоз бериш тартибини;

овоз бериш бюллетенларини қабул қилишнинг охирги муддатини;

бюллетенларини юбориш тартибини қоғоз ёки электрон шаклини белгилайди;

34. Котиб Кенгаш фаолиятида иш юритишни, ҳужжатларини расмийлаштиришни ва сақланишини таъминлайди.

35. Котиб:

Кенгаш иш режасини тайёрлаш ва тузишда навбатдаги йиғилиш кун тартиби лойиҳасини аъзолардан олинган таклифларга мувофиқ тайёрлашда бевосита иштирок этади;

тасдиқлаш учун Раисга киритади;

Кенгаш аъзолари ва таклиф этилганларга йиғилиш ўтказиладиган сана, вақти ва жой ҳақида хабарномаларни юборади;

Кенгаш йиғилишини ташкил этиш учун зарур бўлган материалларни тайёрлайди ва тарқатади;

сиртдан овоз берилганда Кенгаш аъзоларига овоз бериш учун бюллетенларни тарқатади ва тўлдирилган бюллетенларни йиғиб олади;

сиртдан овоз бериш йўли билан қабул қилинган сайлов натижаларини умумлаштиради;

Кенгаш аъзоларининг розилиги билан Кенгаш йиғилишларини аудио ва видео ёзувларини ташкиллаштиради;

йиғилиш баённомаси ва қарорлари лойиҳаларини тайёрлайди, юритади расмийлаштиради;

Кенгаши томонидан тасдиқланган ҳужжатларни тақсимлайди;

зарурат бўлганда Муассаса ходимларини кенгаш қарори билан тилхат орқали таништиради;

Кенгашнинг кириш-чиқиш хужжатларини ўрнатилган тартибда расмийлаштиради ва сақланишини таъминлайди;

Кенгаш йиғилишига ҳужжатларни тайёрлашга, белгиланган шакл ва муддатларда расмийлаштирилишига, баённомани тўғри юритилишига, ундаги маълумотларнинг тўғрилиги учун масъул ҳисобланади;

Кенгаш томонидан кўриб чиқилган масалалар бўйича Кенгаш номидан маълумот ва жавоблар тайёрлайди;

Кенгаш қарорлари ва бюллетенларини, баённомаларини сақланишини таъминлайди.

36. Кенгаш йиғилиши тўғрисидаги хабарнома ва тегишли материаллар Кенгаш аъзоларига йиғилиш бошланишидан камида 10 (ўн) кун олдин юборилиши керак.

37. Муассаса маъмурияти Кенгаш ишини ташкил қилишда, йиғилишларини ўтказишда, зарур материаллар (ҳужжатларни расмийлаштириш ва сақлаш учун зарур бўлган хона, маълумотлар, канцелярия жиҳозлари, компьютер техникаси, мебель ва бошқалар) билан таъминлайди.

38. Кенгаш ҳар чоракда муассасанинг веб саҳифасида, маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ёки муассасанинг барчага кўринадиган жойига жойлаштириш орқали ўз фаолияти ҳақида кенг оммани хабардор этиб боради.

39. Кенгаш аъзоси кенгаш номидан якка тарзда ҳаракат қилиш ваколатига эга эмас. Уларга маълум вазифаларни бажариш учун топшириш ёки муассаса Низомига мувофиқ махсус ҳолатлар бундан мустасно.

40. Кенгаш аъзолари Муассасага ўз фарзандларини жойлаштиришда ва унинг хизматидан бошқа фуқаролар каби тенг ҳуқуқларда фойдаланадилар.

5-боб. Кенгашнинг ҳуқуқ ва ваколатлари

41. Кенгаш ўзига юклатилган вазифаларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Муассаса раҳбаридан ўз фаолиятининг натижаси ҳақидаги маълумотлар олиш;

Муассасанинг молиявий ҳисоботлари билан танишиш;

ҳомийлик ва хайрия маблағларининг кирим қилиниши ва сарфланиши ҳақидаги ҳолатларни ўрганиш.

42. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига кўра, махфий ҳисобланмаган бошқа ҳужжатлар билан ҳам танишиб чиқиши мумкин.

43. Кенгаш мазкур Низомга мувофиқ берилган ҳуқуқларга қуйидаги ваколатларни амалга оширишга ҳақлидир.

44. Муассаса раҳбарини сайлаш бўйича:

Кенгаш ҳудудий бўлинмаси томонидан тавсия этилган малакали номзодлар орасидан муассаса раҳбари лавозимига тўғридан-тўғри очиқ (яширин) овоз бериш йўли билан сайлаш;

раҳбарни сайлаш ҳақида қарор қабул қилинган кундан сўнг 3 кун муддатда, белгиланган тартибда расмийлаштирилган Кенгаш қарорини тегишли худудий бўлинмага тасдиқлаш учун тақдим этиш.

45. Агар ҳудудий бўлинма томонидан Муассаса раҳбарлигига сайлаш учун Кенгашга тавсия этилган номзодлар Кенгаш томонидан икки марта рад этилган тақдирда, Вазирлик томонидан Муассасага раҳбар тайинланади ва Кенгаш тарқатиб юборилади.

46. Кенгашнинг янги таркиби мазкур низомнинг 3 - боб талаблари асосида қайта шакллантирилади.

47. Режалаштириш ва назорат қилиш бўйича:

Муассасани ҳар томонлама ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш;

Муассаса раҳбарининг муассаса фаолиятини такомиллаштириш, молиявий-хўжалик ҳолати, даромадлар ва харажатлар, бюджет, бюджетдан ташқари, ҳомийлик ва бошқа маблағлардан фойдаланиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида ҳисоботларини вақти-вақти билан тинглаш;

Муассаса раҳбарининг тақдимномаси бўйича йиллик молиявий режаларни, кўрсатилаётган пуллик хизматлар нархининг миқдорларини ва муассаса Мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақи миқдорини, шу жумладан аукциондаги бошланғич нархни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар устидан тизимли равишда мониторинг ўрнатиш;

тарбияланувчилар ва улар ота-оналарининг мурожаатларини кўриб чиқиш, муассасанинг раҳбари, педагоглари, тарбиячилари, тарбиячи ёрдамчилари ва бошқа ходимлари фаолияти тўғрисида ижтимоий сўровларни ўтказиш;

Муассаса тарбияланувчиларининг ўқиши ва маънавий-маърифий, маданий ҳамда спорт бўйича камол топишларига, ушбу йўналишлардаги тадбирларда иштирок этишлари учун мавжуд шарт-шароитларни яхшилашда ота-оналар ва жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;

Муассаса фаолиятини ташкил этишга тааллуқли бошқа масалаларни ҳал қилишда иштирок этиш.

48. Молиявий бошқарув бўйича:

Муассаса бюджетини ва муассаса раҳбари томонидан тайёрланган йиллик молиявий режани ва ҳисоботни кўриб чиқиш;

ҳомийлар томонидан беғараз ёрдамни жалб қилиш ва ундан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш;

муассасада қўшимча пулли хизматлар кўрсатишни ўз ваколати доирасида назорат қилиш;

муассаса раҳбарининг тақдимномасига асосан кўрсатиладиган пуллик хизматлар тарифлари, муассаса хоналари, бинолари ва бошқа мол-мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақи миқдорини, шу жумладан аукциондаги бошланғич нархни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

6-боб. Якуний қоидалар

49. Кенгашнинг фаолиятига муассаса раҳбари, ҳудудий бўлинма, маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа ташкилотларнинг ноқонуний аралашувига йўл қўйилмайди.

50. Кенгаш томонидан ўз ваколати доирасига кирмайдиган ишларга аралашиши ёки ўз вазифаларини тўлиқ таъминлай олмаган ҳолатларда Вазирлик томонидан тарқатилиб юборилади.

51. Муассасада тарбияланувчилар ва уларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари)дан турли хил сабаблар билан муассаса раҳбари, Кенгаш аъзолари ва бошқа ходимлари томонидан пул маблағларини йиғиш қатъиян тақиқланади.

52. Кенгаш аъзолари мазкур низомда белгиланмаган ваколатларига эга бўлишларига, муассаса раҳбарининг қонунда белгиланган ваколатларига аралашишига йўл қўйилмайди.

53. Ушбу Низом талабларига риоя қилмаган шахслар амалдаги қонунчиликка мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

54. Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазири Д. Кучкаров

2018 йил “___” ____________

Ўзбекистон Республикаси

Бандлик ва меҳнат муносабатлари

вазири Ш. Кудбиев

2018 йил “___” ____________

Ўзбекистон Касаба уюшмалари

Федерацияси Кенгаши раиси К. Рафиков

2018 йил “___” ____________

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазири Д. Кучкаров

2018 йил “___” ____________

Ўзбекистон Республикаси

Бандлик ва меҳнат муносабатлари

вазири Ш. Кудбиев

2018 йил “___” ____________

Ўзбекистон Касаба уюшмалари

Федерацияси Кенгаши раиси К. Рафиков

2018 йил “___” ____________

Общие комментарии