ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1126 Центральный банк Республики Узбекистан 05/11/2018 20/11/2018 0

Обсуждение завершено

Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
ID-1126

Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш
ҳақида

 

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил
28 апрелдаги 16/9-сон қарори (рўйхат рақами 3029, 2018 йил 29 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 йил, 26-сон, 532-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида жисмоний шахслар
билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Марказий банк раиси                                                 М. Нурмуратов

 

             Тошкент ш.,

2018 йил  ___  ________,

              ____-сон

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки Бошқарувининг
2018 йил
___  __________даги
 
_____ сон қарорига
ИЛОВА

 

 

Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

 

1. 34-банд “ёнғин хавфсизлиги сигнализацияси,” деган сўзлардан кейин “видео кузатув камералари,” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

2. 45-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“09002-сон шаклдаги маълумотноманинг бир нусхаси жисмоний шахсга берилади, иккинчи нусхаси кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.”.

3. 55-банддаги “асосий ҳимоя белгиларга” деган сўзлар “асосий белгиларга” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. 56-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“56. Қуйидаги белгилари мавжуд бўлган банкноталар муомалага яроқли лекин шикастланган банкнота ҳисобланади:”;

бешинчи хатбошидаги “асосий ҳимоя белгиларидан” деган сўзлар “асосий белгиларидан” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. 64-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш учун қабул қилинган банкнота ҳақиқий эмас деб топилганда улар бўйича валюта айирбошлаш операциялари амалга оширилмайди ва банкнота эгасига қайтариб берилмайди. Бундай турдаги банкнота бўйича уч нусхада далолатнома тузилган ҳолда, бир нусхаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, иккинчи нусхаси мижозга берилади ва учинчи нусхаси кунлик ҳужжатларга тикилади.”.

6. 17-илова мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

 

Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
ва қўшимчага илова

 

Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш
операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
17-илова

 

09012-шакл

 

Тижорат банкининг эмблемаси

    

 

 

 

              (тижорат банкининг номи)

 

 

 

 

 

-сон маълумотнома

 

 

20____ йил  “

 

 

 

 

(кун)

 

(ой)

 

 

 

 

 

 

Шикастланган чет эл валютаси __________________________________________________

                               (чет эл валютасининг суммаси рақам ва сўз билан,

 

номинали, серияси ва тартиб рақами, эмитент банкнинг номи)

             

        

       

шикастланмаган чет эл валютасига

 

                                                                (чет эл валютасининг суммаси рақам ва сўз билан,

  

__________________________________________________________________________алмаштирилди.

                       номинали, серияси ва тартиб рақами, эмитент банкнинг номи)

 

Воситачилик ҳақи ундирилди

 

 

(рақам ва сўз билан ёзилган сумма)

 

 

 

 

(жисмоний шахс имзоси)

 

(шохобча ходимларининг имзоси ва штампи)

         

 

Общие комментарии

242