ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1117 Хокимият Акдарьинского района 03/11/2018 18/11/2018 0

Обсуждение завершено

Маҳалла ташкил қилиш тўғрисида қарор лойиҳаси
ID-1117

Тумандаги “Пўлатдархон” маҳалла фуқаролар йиғини негизида янги маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сонли “Маҳалла институтини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони талабларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаси 3-бандига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги №48-сон қарори билан тасдиқланган Низомга биноан тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари иш шароитларини мақбуллаштириш ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими ҳамда туман ҳокимлиги Молия бўлимининг тумандаги “Пўлатдархон” маҳалла фуқаролар йиғинида янги намунали уй-жойлар барпо этилиши натижасида доимий яшовчи аҳоли сони кескин кўпайганлигини  эътиборга олиб мазкур маҳалла фуқаролар негизида янги маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва “Пўлатдархон” маҳалла фуқаролар йиғини негизида янги маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этилсин.

2. “Пўлатдархон” маҳалла фуқаролар йиғини негизида янги ташкил этиладиган маҳалла фуқаролар йиғини  маркази “Найман” массиви этиб белгилансин.

3. “Пўлатдархон” ва янгидан ташкил этиладиган маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларига кирувчи аҳоли пунктлари ва аҳоли сони, оилалар сони иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Туман ҳокими ўринбосари (М.Саидмуродов),  “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими (Н.Тоғаев)га “Пўлатдархон” маҳалласи ва янгидан ташкил этиладиган маҳалла ҳудудида яшовчи аҳоли сони, оилалар сонини, маҳаллалар ҳудудига кирувчи қишлоқлар жойлашувини мукаммал қайта ўрганиб маҳаллаларни молиялаштириш бўйича ҳамда янги маҳалла фуқаролар йиғинини номлаш ҳақидаги таклиф-ҳужжатларни  тезкорлик билан туман молия бўлимига ва тегишли вилоят идоралари, комиссияларига тақдим этиш топширилсин.

5. Туман ҳокимлиги Молия бўлими (У.Махманазаров) га янгидан ташкил этиладиган ва “Пўлатдархон” маҳалла фуқаролар йиғинларини 2019 йил учун молиялаштириш чораларини кўриш топширилсин.

6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари (М.Саидмуродов) ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими (Н.Тоғаев) зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими в.б                                           Ф.Абилов 

Общие комментарии

227