ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1107 Центральный банк Республики Узбекистан 02/11/2018 17/11/2018 1
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-1107

Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/3-сон қарори (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 360-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси

         
                    М.Б. Нурмуратов

ИЛОВА

Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

 

1. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“17. Банк активлари таваккалчилик даражаси бўйича гуруҳларга бўлинади.

Банк активларининг гуруҳлар бўйича таваккалчилик даража меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарори билан белгиланади.”.

2. 20-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“20. Таваккалчилик даражаси бўйича I гуруҳга қуйидагилар киради:

банкда ва унинг филиалларида нақд пул кўринишида сақланаётган миллий ва чет эл валютаси (жумладан, банк омборларида ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки омборларида сақланаётган тижорат банкларига тегишли олтин қуймалар)”.

3. 21-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“21. Таваккалчилик даражаси бўйича II гуруҳга қуйидагилар киради:”.

4. 22-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“22. Таваккалчилик даражаси бўйича III гуруҳга қуйидагилар киради:”.

5. 23-банднинг биринчи, иккинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“23. Таваккалчилик даражаси бўйича IV гуруҳга қуйидагилар киради:

банк томонидан берилган барча кредитлар, мазкур Низомнинг 20, 21, 22, 24, 241
ва 242-бандларида кўрсатилган кредитлар бундан мустасно;

дастлабки гаров ҳуқуқи банкка тегишли бўлмаган кредитлар”.

6. 24-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“24. Таваккалчилик даражаси бўйича V гуруҳга қуйидагилар киради:”;

 қуйидаги мазмундаги олтинчи - саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

“аҳолига автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитни қайтариш муддатининг қолган қисми 1 йилгача ва йиллик фоиз ставкаси қайта молиялаш ставкасининг
2 баробари ва ундан юқори бўлган кредитлар;

аҳолига автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитни қайтариш муддатининг қолган қисми 1 йилдан 3 йилгача ва йиллик фоиз ставкаси қайта молиялаш ставкасининг 1,5 баробаридан 2 баробаригача бўлган кредитлар;

аҳолига автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитни қайтариш муддатининг қолган қисми 3 йил ва ундан узоқ ва йиллик фоиз ставкаси қайта молиялаш ставкасининг 1,5 баробари ва ундан паст бўлган кредитлар.”.

7. Қуйидаги мазмундаги 241 ва 242-бандлар билан тўлдирилсин:

“241. Таваккалчилик даражаси бўйича VI гуруҳга қуйидагилар киради:

аҳолига автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитни қайтариш муддатининг қолган қисми 1 йилдан 3 йилгача ва йиллик фоиз ставкаси қайта молиялаш ставкасининг
2 баробари ва ундан юқори бўлган кредитлар;

аҳолига автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитни қайтариш муддатининг қолган қисми 3 йил ва ундан узоқ ва йиллик фоиз ставкаси қайта молиялаш ставкасининг 1,5  баробаридан юқори бўлган кредитлар.

 242. Таваккалчилик даражаси бўйича VII гуруҳга аҳолига автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитнинг қолдиғи сотиб олинган автомобиль қийматининг 75 фоизидан ортиғини ташкил этган кредитлар киради.”.

Общие комментарии