ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
10781 Министерство транспорта Республики Узбекистан 03/12/2019 18/12/2019 1
Закон Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-10781

Лойиҳа

 

Ўзбекистон Республикасининг

ҚОНУНИ

 

Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

Қонунчилик палатаси томонидан _______________

қабул қилинган

 

1-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил
7 майдаги “
Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида” 864-XII-сонли қарорининг 2-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексида баён этилган авиация маъмуриятининг вазифаларини Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги зиммасига юклатилсин;”.

2-модда.Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги
863–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 6, 247-модда; Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 3, 38-модда; 2000 йил,
№5-6, 153-модда; 2003 йил, №5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 350-модда; 2012 йил, №9/2, 246-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 5,
130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда;
2017 йил, № 4, 137-модда; 2019 йил, № ___, __-модда,) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 44-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Эксплуатант сертификатини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Бунда хусусий
ва ижарадаги
ҳаво кемаларининг, парвозга оид ва техника хизматлари тузилмаларининг мавжудлиги бундай сертификатни олиш учун мажбурий шартдир.”.

2) 49-модданинг биринчи қисми иккинчи диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Фуқаро ва давлат авиацияси кадрларини тайёрловчи ўқув юртларини сертификатлаш тартиби тегишинча Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан ўрнатилади.”.

3) 67-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ҳаво кемаларининг аҳоли пунктлари устидаги парвози, ҳаво кемасида носозлик рўй берганида, ердаги одамларга ёки  мол-мулкка хавф солмасдан, хавфсиз қўнишга имкон берадиган баландликда амалга оширилади, учиш
ёки қўнишга зарурат бўлган ҳолатлар бундан мустасно. Бундай парвозларни амалга ошириш қоидалари самовий ҳудуддан фойдаланиш ва авиация фаолияти соҳасидаги давлат бошқарувива назорати органлари томонидан ўрнатилади.
».

4) 96 ва 97-моддалар чиқариб ташлансин.

5) 98-модда қуйидаги таҳрирдаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

Йўловчини ҳаво транспортида ташиш шартномаси бекор қилинганда ташиш ҳақи қайтарилмаслиги тўғрисидаги шартни назарда тутувчи йўловчини ҳаво транспортида ташиш шартномасида багаж ёки қўл юкини бепул ташиш меъёри белгиланмаслиги мумкин. Багаж ёки қўл юкини бепул ташиш меъёри ташувчи томонидан белгиланади ва бу каби ташиш шартномасини тузиш вақтида йўловчи томонидан танланиши мумкин бўлади.”.

6) 102-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ташувчи йўловчиларга ташиш қоидаларида белгиланган тартибда хизмат кўрсатилишини ташкил этиши шарт. Шунга мувофиқ йўловчига ташувчи томонидан белгиланган меъёр доирасида багаж (багаж ташиш меъёри назарда тутилган йўловчини ҳаво транспортида ташиш бўйича тегишли шартнома тузилган тақдирда) ва қўл юкини текин ўзи билан олиб учиш, болаларини (ёшига қараб) текин ёки имтиёзли шартларда олиб учиш, аэропортларда махсус ажратилган бинолардан фойдаланиш, шунингдек
юк ташувчининг айби билан ёхуд бошқа мажбурий сабаблар билан рўй берган парвозларнинг кечиктирилиши ёки улар орасидаги танаффусларда меҳмонхоналарда жой билан таъминланиш ҳуқуқи берилади.”.

7) 104-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Йўловчи ҳаво транспортида ташиш шартномаси амал қилиб турган исталган вақтда — йўловчи учун жой банд қилиб қўйилган ҳаво кемаси парвоз қилгунича ёки парвоз қилганидан кейин йўналиш манзилларидан бирида ҳаво транспортида ташиш шартномасини бекор қилиш ва ташиш учун тўланган ташиш ҳақининг ҳаммасини ёки бир қисмини ташувчининг тарифларини қўллаш қоидаларида белгиланган тартибда олиш ҳуқуқига эга.

Йўловчини ҳаво транспортида ташиш шартномаси бекор қилинганда ташиш ҳақи қайтарилмаслиги тўғрисидаги шартни назарда тутувчи йўловчини ҳаво транспортида ташиш шартномаси йўловчи билан тузилган бўлса, йўловчини ташиш учун тўланган ташиш ҳақи, шу жумладан ташувчи томонидан белгиланган йиғимлар қайтарилмайди.”.

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти
ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқиши ва бекор қилишини таъминласин.

5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Президенти

“Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасига
ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

 

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асос

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг

1993 йил 7 майдаги “Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида” 864-XII-сонли қарори

2. Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

.....

Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексида баён этилган Авиация маъмуриятининг вазифаларини Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлиги назорати давлат инспекцияси зиммасига юкласин;

......

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

.....

Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексида баён этилган Авиация маъмуриятининг вазифаларини Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги зиммасига юклатилсин;

......

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги “Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5647-сонли Фармонига мувофиқ.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 863–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган
Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси

44-модда. Эксплуатант сертификатини бериш

Ҳаво кемасига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида эгалик қилувчи, шу ҳаво кемасидан фойдаланишни амалга ошириш қобилияти эксплуатант сертификати билан тасдиқланган юридик ёки жисмоний шахс ҳаво кемасининг эксплуатанти деб эътироф этилади.

Эксплуатант сертификати Авиация маъмурияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда берилади. Бунда хусусий ва ижарадаги ҳаво кемаларининг, парвозга оид ва техника хизматлари тузилмаларининг мавжудлиги бундай сертификатни олиш учун мажбурий шартдир.

.......

 

44-модда. Эксплуатант сертификатини бериш

Ҳаво кемасига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида эгалик қилувчи, шу ҳаво кемасидан фойдаланишни амалга ошириш қобилияти эксплуатант сертификати билан тасдиқланган юридик ёки жисмоний шахс ҳаво кемасининг эксплуатанти деб эътироф этилади.

Эксплуатант сертификатини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Бунда хусусий ва ижарадаги ҳаво кемаларининг, парвозга оид ва техника хизматлари тузилмаларининг мавжудлиги бундай сертификатни олиш учун мажбурий шартдир.

.......

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги “Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5647-сонли Фармонига мувофиқ.

 

49-модда. Касб фаолиятига тайёрлаш
ва бундай фаолиятга рухсат бериш

Эгаллаб турган лавозимига биноан фаолияти парвозларни ташкил этиш, амалга ошириш
ва таъминлаш ҳамда ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш билан бевосита алоқадор авиация ходимларини касб фаолиятига тайёрлаш давлат томонидан шаҳодатланган ташкилотларда амалга оширилади. Фуқаро ва давлат авиацияси кадрларини тайёрловчи ўқув юртларини сертификатлаш тегишинча Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади.

 

49-модда. Касб фаолиятига тайёрлаш ва бундай фаолиятга рухсат бериш

Эгаллаб турган лавозимига биноан фаолияти парвозларни ташкил этиш, амалга ошириш ва таъминлаш ҳамда ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш билан бевосита алоқадор авиация ходимларини касб фаолиятига тайёрлаш давлат томонидан шаҳодатланган ташкилотларда амалга оширилади. Фуқаро ва давлат авиацияси кадрларини тайёрловчи ўқув юртларини сертификатлаш тартиби тегишинча Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан ўрнатилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги “Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5647-сонли Фармонига мувофиқ.

 

67-модда. Аҳоли манзилгоҳлари устида парвоз қилиш

Ҳаво кемаларининг аҳоли манзилгоҳлари устидаги парвози фақатгина ҳаво кемасида носозлик рўй берганда уни аҳоли манзилгоҳларидан ташқарида ёки энг яқин аэродромда қўндириш имконини берадиган баландликда амалга оширилиши мумкин. Учиш-қўниш йўлкасининг жойлашуви ҳаво кемасига аҳоли манзилгоҳи устидан учиб ўтмай ҳавога кўтарилиш ёки қўниш имкониятини бермаса, шунингдек инсонлар ҳаётини қутқариш мақсадида парвоз қилишга тўғри келса, ёки бошқа алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан юқоридаги қоидалардан четга чиқишга рухсат этилади.

Ҳаво кемаларининг аҳоли манзилгоҳлари устидаги кўргазмали учишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсатига биноан амалга оширилиши мумкин.

 

67-модда. Аҳоли манзилгоҳлари устида парвоз қилиш

Ҳаво кемаларининг аҳоли пунктлари устидаги парвози, ҳаво кемасида носозлик рўй берганида, ердаги одамларга ёки  мол-мулкка хавф солмасдан, хавфсиз қўнишга имкон берадиган баландликда амалга оширилади, учиш ёки қўнишга зарурат бўлган ҳолатлар бундан мустасно. Бундай парвозларни амалга ошириш қоидалари самовий ҳудуддан фойдаланиш ва авиация фаолияти соҳасидаги давлат бошқаруви ва назорати органлари томонидан ўрнатилади.

Ҳаво кемаларининг аҳоли манзилгоҳлари устидаги кўргазмали учишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсатига биноан амалга оширилиши мумкин.

 

Амалдаги қонуннинг 67-моддасиниг биринчи қисми аҳоли пунктлари устидан парвозларни амалга оширишни тақиқлайди, бу эса мамлакатимизнинг йирик шаҳарларида авиациядан кенг фойдаланишга йўл қўймайди.

Масалан, Ан-2 ҳаво кемаси Тошкент шаҳри устидан парвозни амалга  ошириши учун унинг баландлиги камида 1000 метрдан баланд бўлиши керак, вертолёт учун бу норма умуман тўғри келмайди, чунки двигатели ишдан чиққан тақдирда, у шаҳар ташқарисига ёки энг яқин аэродромга бориб қўнишга қодир эмас.

Халқаро амалиётга кўра, деярли барча мамлакатларда парвозларни амалга ошириш қоидаларидан келиб чиққан ҳолда ҳаво кемаларининг аҳоли пунктлари устидаги парвозига рухсат берилган, бунда қуйидагилар назарда тутилади:

- тасдиқланган маршрутлар ва баландликларни белгилаш;

- чекланган ҳудудлар ва чекланган парвоз зоналари;

- метеорологик шароитларда чекловлар ўрнатиш;

- тўсиқлардан, чекланган майдонлардан
ва парвозларнинг чекланган жойлардан айланиб ўтиш қоидаларини ўрнатиш;

- вертолётлар учун қўнадиган жойларни аҳоли пунктлари чегараларида ва уларга яқин жойда, одамларга ва инфратузилмаларга хавф туғдирмайдиган жойларни аниқлаш
ва жойлаштириш;

- диспетчерлик хизматларидан фойдаланиш
ва ҳаводаги ҳаракатни бошқариш бўлинмалари томонидан парвозларнинг бажарилишини назорат қилиш.

 

96-модда. Рухсатномалар бериш

Аэропортларда ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш бўйича ҳаво транспортида ташиш билан боғлиқ бўлган фаолият учун лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда берилади.

 

Чиқариб ташланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2018 йил 11 апрелдаги “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш
ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5409-сонли Фармонининг ижроси мақсадида.

 

97-модда. Рухсатномаларга риоя этилиши устидан назорат

Аэропортларда ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш бўйича ҳаво транспортида ташиш билан боғлиқ бўлган фаолиятни амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

Чиқариб ташланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2018 йил 11 апрелдаги “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш
ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5409-сонли Фармонининг ижроси мақсадида.

 

98-модда.  Ҳаво транспортида ташиш шартномаси

Ҳаво транспортида ташиш шартномасига биноан ташувчи йўловчи ва унинг қўл юкини чиптада кўрсатилган парвозни амалга ошираётган ҳаво кемасидан жой бериб белгиланган манзилга элтиб қўйиш мажбуриятини, йўловчи қўл юкини топширган бўлса — қўл юкини белгиланган манзилга етказиб, уни йўловчига ёки йўловчи тайинлаган шахсга топшириш мажбуриятини олади. Йўловчи белгиланган тариф бўйича парвоз учун, юк ташувчи белгилаган меъёрдан ортиқ қўл юки бўлган тақдирда эса бундай — қўл юки учун ҳам ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.

 

Тўлдирилмоқда

 

Ҳаво транспортида ташиш шартномасига кўра юк ташувчи ўзига юк жўнатувчи ишониб топширган юк ёки почтани белгиланган манзилга етказиб, уларни юкни ёки почтани қабул қилиб олишга ваколат берилган шахсга топшириш мажбуриятини олади, юк жўнатувчи эса юк ёки почта ташилгани учун белгиланган тариф бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.

 

98-модда. Ҳаво транспортида ташиш шартномаси

Ҳаво транспортида ташиш шартномасига биноан ташувчи йўловчи ва унинг қўл юкини чиптада кўрсатилган парвозни амалга ошираётган ҳаво кемасидан жой бериб белгиланган манзилга элтиб қўйиш мажбуриятини, йўловчи қўл юкини топширган бўлса
— қўл юкини белгиланган манзилга етказиб,
уни йўловчига ёки йўловчи тайинлаган шахсга топшириш мажбуриятини олади. Йўловчи белгиланган тариф бўйича парвоз учун, юк ташувчи белгилаган меъёрдан ортиқ қўл юки бўлган тақдирда эса бундай
— қўл юки учун ҳам ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.

Йўловчини ҳаво транспортида ташиш шартномаси бекор қилинганда ташиш ҳақи қайтарилмаслиги тўғрисидаги шартни назарда тутувчи йўловчини ҳаво транспортида ташиш шартномасида багаж ёки қўл юкини бепул ташиш меъёри белгиланмаслиги мумкин. Багаж ёки қўл юкини бепул ташиш меъёри ташувчи томонидан белгиланади ва бу каби ташиш шартномасини тузиш вақтида йўловчи томонидан танланиши мумкин бўлади

Ҳаво транспортида ташиш шартномасига кўра
юк ташувчи ўзига юк жўнатувчи ишониб топширган
юк ёки почтани белгиланган манзилга етказиб, уларни юкни ёки почтани қабул қилиб олишга ваколат берилган шахсга топшириш мажбуриятини олади, юк жўнатувчи эса юк ёки почта ташилгани учун белгиланган тариф бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.

 

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида Ўзбекистон Республикаси авиакомпанияларига ташиш ҳақи қайтарилмайдиган ва багажсиз тарифларни жорий этиш имконини берувчи қоидалар мавжуд эмас. Бундай меъёр йўқлиги сабабли, Ўзбекистон авиакомпаниялари хорижий давлатларнинг Ўзбекистонга авиарейсларни амалга ошираётган ва ўз мамлакатларининг қонунларига мувофиқ ушбу турдаги тарифлардан фойдаланаётган авиакомпаниялари билан тенгсиз рақобат шароитида қолмоқда.

Ташиш ҳақи қайтарилмайдиган ва багажсиз тарифларни жорий этиш амалиёти бутун дунё авиакомпаниялари томонидан, шу жумладан қўшни мамлакатларда (Россия, Қозоғистон ва бошқалар) қўлланилади.

Ташиш ҳақи қайтарилмайдиган ва багажсиз тарифларнинг жорий этилиши ташувчига багажни қайта ишлаш билан боғлиқ харажатларни чипта нархидан чиқариб юбориш, бортда таом тақдим этмаслик, минимал қадамли ётқизилмайдиган ўриндиқларни ўрнатган ҳолда каттароқ ҳажмдаги самолётлардан фойдаланиш ҳисобига йўловчи ташиш тарифларини камайтириш имконини беради.

Ташиш ҳақи қайтарилмайдиган ва багажсиз тарифларнинг киритилиши билан боғлиқ англашилмовчиликларни бартараф этиш учун ташувчи ёки у томонидан ваколат берилган шахс зиммасига ҳаво транспортида ташиш шартномаси тузилишидан олдин унинг шартлари тўғрисида йўловчини хабардор этиш мажбуриятини юклайдиган норма киритилади.

102-модда. Йўловчига кўрсатиладиган хизматлар ва имтиёзлар

Ташувчи йўловчиларга ташиш қоидаларида белгиланган тартибда хизмат кўрсатилишини ташкил этиши шарт. Шунга мувофиқ йўловчига белгиланган меъёр доирасида багаж ва қўл юкини текин ўзи билан олиб учиш, болаларини
(ёшига қараб) текин ёки имтиёзли шартларда олиб учиш, аэропортларда махсус ажратилган бинолардан фойдаланиш, шунингдек юк ташувчининг айби билан ёхуд бошқа мажбурий сабаблар билан рўй берган парвозларнинг кечиктирилиши ёки улар орасидаги танаффусларда меҳмонхоналарда жой билан таъминланиш ҳуқуқи берилади.

Ташувчи ўз имтиёзли тижорат дастурларини амалга ошириш ва бундай дастурларда назарда тутилган қўшимча хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига ҳам эга.

 

102-модда. Йўловчига кўрсатиладиган хизматлар ва имтиёзлар

Ташувчи йўловчиларга ташиш қоидаларида белгиланган тартибда хизмат кўрсатилишини ташкил этиши шарт. Шунга мувофиқ йўловчига ташувчи томонидан белгиланган меъёр доирасида багаж (багаж ташиш меъёри назарда тутилган йўловчини ҳаво транспортида ташиш бўйича тегишли шартнома тузилган тақдирда) ва қўл юкини текин ўзи билан олиб учиш, болаларини (ёшига қараб) текин ёки имтиёзли шартларда олиб учиш, аэропортларда махсус ажратилган бинолардан фойдаланиш, шунингдек юк ташувчининг айби билан ёхуд бошқа мажбурий сабаблар билан рўй берган парвозларнинг кечиктирилиши ёки улар орасидаги танаффусларда меҳмонхоналарда жой билан таъминланиш ҳуқуқи берилади.

Ташувчи ўз имтиёзли тижорат дастурларини амалга ошириш ва бундай дастурларда назарда тутилган қўшимча хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига ҳам эга.

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг ушбу таҳрири багажсиз тарифларнинг жорий этилиши муносабати билан таклиф этилмоқда.

104-модда. Йўловчининг ташаббуси билан ҳаво транспортида ташиш шартномаси кучининг тўхтатилиши

Йўловчи ҳаво транспортида ташиш шартномаси амал қилиб турган исталган вақтда — йўловчи учун жой банд қилиб қўйилган ҳаво кемаси парвоз қилгунича ёки парвоз қилганидан кейин йўналиш манзилларидан бирида ҳаво транспортида ташиш шартномасини бекор қилиш ва ташиш учун тўланган сумманинг ҳаммасини ёки бир қисмини ташувчининг тарифларини қўллаш қоидаларида белгиланган тартибда олиш ҳуқуқига эга.

 

Тўлдирилмоқда

 

 

 

104-модда. Йўловчининг ташаббуси билан ҳаво транспортида ташиш шартномаси кучининг тўхтатилиши

Йўловчи ҳаво транспортида ташиш шартномаси амал қилиб турган исталган вақтда — йўловчи учун жой банд қилиб қўйилган ҳаво кемаси парвоз қилгунича ёки парвоз қилганидан кейин йўналиш манзилларидан бирида ҳаво транспортида ташиш шартномасини бекор қилиш
ва ташиш учун тўланган ташиш ҳақининг ҳаммасини ёки бир қисмини ташувчининг тарифларини қўллаш қоидаларида белгиланган тартибда олиш ҳуқуқига эга.

Йўловчини ҳаво транспортида ташиш шартномаси бекор қилинганда ташиш ҳақи қайтарилмаслиги тўғрисидаги шартни назарда тутувчи йўловчини ҳаво транспортида ташиш шартномаси йўловчи билан тузилган бўлса, йўловчини ташиш учун тўланган ташиш ҳақи, шу жумладан ташувчи томонидан белгиланган йиғимлар қайтарилмайди.

Ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг қонун ҳужжатларида бошқа ҳол назарда тутилган бўлмаса, йўловчи, багаж ва юк ташиганлик учун тарафлар келишуви билан белгиланган миқдорда ҳақ олинишини белгиловчи 715-моддасига мослаштириш учун киритилмоқда.

Қўшимча ташиш ҳақи қайтарилмайдиган
ва багажсиз тарифларнинг жорий этилиши муносабати билан киритилмоқда.

Общие комментарии

53