ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
10771 Хокимият Ферганской области 03/12/2019 18/12/2019 1
Решение хокима
Фарғона вилоятининг марказлашган иссиқ сув таъминоти мавжуд турар ва нотурар жой истеъмолчиларининг оқава сув миқдори учун 1.5 коэффицент қўлланилишини тасдиқлаш тўғрисида
ID-10771

ЛОЙИҲА

 

 

 

 

 

Вилоятнинг марказлашган иссиқ сув таъминоти мавжуд турар ва нотурар жой истеъмолчиларининг оқава сув миқдори учун
1.5 коэффицент қўлланилишини тасдиқлаш тўғрисида

 

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрь кунги “Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5241-сонли Фармони хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сонли қарорига асосан марказлашган иссиқ сув таъминоти мавжуд турар ва нотурар жой истеъмолчиларининг оқава сув миқдори учун 1.5 коэффицент қўлланилишини тасдиқлаш мақсадида,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.

2. Вилоятдаги марказлашган иссиқ сув таъминоти мавжуд турар ва нотурар жой истеъмолчиларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасини 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори 91-банди бўйича хамда ҚМҚ 02.04.08-97 қоидалари асосида хўжалик-маиший истеъмолчиларига қабул қилинган оқава сув миқдори учун 1.5 коэффицент белгилансин.

3. Вилоят “Сувоқава” давлат унитар корхонаси (Ф.Қодиров) шахар ва туман хокимликлари билан биргаликда вилоят ахолиси  учун хўжалик-маиший ичимлик ва оқава суви  меъёрлари ўзгарувчан миқдор ижтимоий-иқтисодий вазиятга, демографик тусдаги ўзгаришларга боғлиқ бўлганлиги учун йилда бир маротаба ўрганиб, вилоят хокимлигига таклиф киритилсин.

4. Вилоят Молия бош бошқармаси (В.Назаров), Вилоят “Сувоқава” давлат унитар корхонаси (Ф.Қодиров), шахар ва туман хокимликлари билан биргаликда вилоятдаги  марказлашган иссиқ сув таъминоти мавжуд турар ва нотурар жой истеъмолчиларининг оқава сув миқдори учун 1.5 коэффицент қўлланилиши бўйича соғлиқни сақлаш, халқ таълими, ўрта махсус
касб-хунар таълими, академик лицейлар ва олийгохлар бўйича амалдаги ҚМҚ 2.04.02-97 қоидалари асосида ичимлик суви истеъмол меъёрларини ўрганиб, асосий хужжатларда молиялаштириш чораларини кўриб борсинлар.

5. Вилоят Давлат Санитария Эпидемология назорати маркази (А.Якубов) вилоятдаги ичимлик суви манбаларидан лаборатория тахлилларини доимий равишда олиб борсин.

6. Мазкур истеъмол меъёрлари 2019 йилнинг 15 декабр кунидан бошлаб, шахар ва туманларда марказлашган иссиқ сув таъминоти мавжуд турар ва нотурар жой истеъмолчиларининг оқава сув миқдори учун  1.5 коэффицент қўлланилсин.

7. “Фаргона хақиқати”  газетаси тахририяти (Г.Саидганиева) ва вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари (М.Обидов) мазкур қарорни расмий эълон қилсинлар хамда вилоят хокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирсинлар.

8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят хокимининг биринчи ўринбосари Ф.Тошпўлатов ва вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Ходжиахмедов зиммасига юклатилсин.

                                                         Вилоят хокими                                                                                                                        Ш.Ғаниев

 

Общие комментарии

26