ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
10731 Министерство юстиции Республики Узбекистан 03/12/2019 18/12/2019 6
Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
ID-10731

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ–5816-сон Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси барча хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларининг аъзолигига асосланган Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси ташкил этилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг илова қилинаётган ташкилий тузилмасига мувофиқ Конференция Палатанинг юқори органи, Бошқарув – ижро этувчи органи, Тафтиш комиссияси молиявий назорат органи, Этика комиссияси касб этикаси қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш органи ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг раиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг тақдимномасига биноан Нотариал палатанинг Конференцияси томонидан ушбу Конференция сайлаган Нотариал палата Бошқаруви аъзолари – нотариуслар орасидан беш йил муддатга сайланади;

Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида юридик шахс мақомига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси томонидан тасдиқланадиган низомлар асосида фаолият кўрсатадиган Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг ҳудудий бошқармалари ташкил этилади;

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси ҳудудий бошқармаларининг раҳбарлари тегишли ҳудудда фаолият кўрсатаётган нотариуслар орасидан Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг таъсис Конференциясини ўтказсин, унда устав тасдиқланишини, Бошқарув ва Тафтиш комиссияси шакллантирилишини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг раиси сайланишини назарда тутсин;

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.

3. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

нотариусларнинг Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси Конференцияси томонидан белгиланадиган миқдордаги кириш ва аъзолик бадаллари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.

Кўрсатиб ўтилган маблағлардан фақат Палатанинг уставдаги фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланилади ҳамда улар Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси аъзолари ўртасида тақсимланмайди.

4. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси ҳузурида қуйидаги фондлар ташкил этилади:

хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фаолияти давомида етказилган зарарни қоплаш учун Компенсация фонди;

нотариал фаолиятга кўмаклашиш, нотариусларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш учун Нотариуслар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш фонди;

давлат нотариал идоралари нотариуслари фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида Давлат нотариал идоралар фаолиятини қўллаб-қувватлаш фонди.

Мазкур фондлар нотариусларнинг Нотариал палатага аъзолик бадалидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан шакллантирилади ҳамда ушбу маблағлардан белгиланган мақсадларда оқилона фойдаланилишини назорат қилиш Нотариал палата томонидан амалга оширилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг адлия органларининг балансидаги биноларга ижара тўловининг “ноль” ставкаси асосида жойлаштирилишини таъминласин;

нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган давлат божининг ҳудудий адлия органларининг шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланадиган 10 фоизи маблағлари ҳисобидан Нотариал палата ва унинг ҳудудий бошқармаларининг моддий-техник базасини шакллантириш, уларнинг самарали ишини ташкил қилиш учун зарур бўлган компьютер ва нусха кўчириш техникаси, алоқа воситалари, идора мебели билан жиҳозлаш, шунингдек, Нотариал палатанинг марказий аппаратига 2 та хизмат автотранспорт воситалари сотиб олиш учун маблағ ажратсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасини зарур алоқа воситалари, шу жумладан, ҳукумат алоқаси билан белгиланган тартибда таъминласин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

       Бош вазири                                                   А. Арипов

Общие комментарии

811