ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
10723 Хокимият Навбахорского района 02/12/2019 17/12/2019 0
Решение хокима
Навбаҳор тумани ҳудудларидаги магистрал, хўжаликлараро ва ички канал ҳамда коллекторлар сувини муҳофаза қилиш зоналари ва қирғоқ бўйи минтақаларини белгилаш тўғрисида.
ID-10723

Туман ҳудудларидаги магистрал, хўжаликлараро ва ички канал ҳамда коллекторлар сувини муҳофаза қилиш зоналари ва қирғоқ бўйи минтақаларини белгилаш, Вазирлар Маҳкамасининг 07.04.1992 йилдаги     174-сонли ва 05.08.2018 йилдаги 422-сонли қарорлари ҳамда вилоят ҳокимининг 30.07.2018 йилдаги 01-09/1908-сонли, туман ирригация бўлимининг 22.11.2019 йилдаги 181-сонли хатлари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида” ги Қонуннинг 6, 25-моддаларига асосан

 

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 07.04.1992 йилдаги 174-сонли ва 05.08.2018 йилдаги 422-сонли қарорлари ҳамда вилоят ҳокимининг 30.07.2018 йилдаги 01-09/1908-сонли, туман ирригация бўлимининг 22.11.2019 йилдаги 181-сонли хатлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Туман ҳудудларидаги барча суғориш ва зах қочириш тармоқларининг ҳимоя зоналари магистрал ва хўжаликлараро каналларга        15 метр, хўжаликлараро коллекторларга 12 метр ва ички зах қочириш зовур тармоқларига 7 метр этиб белгилансин.

3. Магистрал, хўжаликлараро каналлар, хўжаликлараро коллекторлар ва зовурлар қирғоқ бўйи ҳимоя минтақасида сув хўжалиги идоралари рухсатисиз қурилиш ишлари олиб бориш, сув манбаалари санитария муҳофазасини ҳисобга олиб ифлослантирувчи нарсалар (ахлат, гўнг, саноат чиқиндилари, маиший оқовалар) ташлаш, шунингдек, заҳарли дорилар, минерал ўғит, ёнилғи мойлаш материаллари омборлари, автомобиллар ёнилғи қўйиш шахобчалари, молхона, паррандачилик корхоналари ва бошқа ифлослантирувчи корхоналар қуриш қатъиян ман этилади.

4. Зарур ҳолларда сув хўжалиги идоралари рухсати билан магистрал, хўжаликлараро каналлар, хўжаликлараро коллекторлар ва зовурлар қирғоқ бўйи ҳимоя минтақасида уларнинг меъёрда ишлашига зарар етказмаган ҳолда қирғоқларни мустаҳкамлаш, сув буғланишини камайтириш мақсадида дарахтлар ва  мавсумий қишлоқ хўжалик экинлари экишга рухсат берилсин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилиши туман иригация, мелиоратив экспедицияси, санитария эпидемиология, туман табиатни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарлари, жойлардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва ички ишлар бўлими нозирлари томонидан таъминлансин.

6. Қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 31.08.2018 йилдаги “Туман ҳудудидаги сойлар, хўжаликлараро ва ички каналлар ҳамда зовурларни муҳофаза зоналари ва қирғоқ бўйи минтақаларни белгилаш ҳақида”ги Қ-693-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.

7. Мазкур қарорнинг расмий нашрда эълон қилиниши ва туман ҳокимлиги веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

8. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

9. Ушбу қарор қонуний кучга кирганидан сўнг давлат ҳисобига олиш учун вилоят адлия бошқармасига юборилишини таъминлаш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Карабоев зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                  Л.Облақулов

 

Общие комментарии

27