ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
10717 Государственный комитет Республики Узбекистан по геологии и минеральным ресурсам 02/12/2019 17/12/2019 0
Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
ПОСТАНОВЛЕНИЕ КАБИНЕТА МИНИСТРОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ID-10717

Лойиҳа

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

 

 

 

 

 

 

 

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун
2020 йилда фойдаланишга бериладиган ер қаъри участкаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун
шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 26 ноябрдаги ПҚ-4030-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун 2020 йилда фойдаланишга бериладиган ер қаъри участкаларининг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси:

ушбу қарор билан тасдиқланган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар белгиланган тартибда берилишини;

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ер қаъридан фойдаланувчиларнинг тегишли ер қаъри участкаларидан мақсадли
ва белгиланган меъёрлар асосида фойдаланишини таъминласин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А. Қўчқоров
ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

  Бош вазири                                                     А. Арипов

Общие комментарии

71