ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
10700 Центральный банк Республики Узбекистан 02/12/2019 17/12/2019 0
Приказ или постановление ведомств
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-10700

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни
 амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида
ги низомга қўшимчалар
киритиш ҳақида
 

 

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:   

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/18-сон қарори (рўйхат рақами 3030, 2018 йил 2 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 йил 9 июль, 27-сон, 553-модда) билан тасдиқланган Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.  

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Марказий банк Раиси

                                 М.Б. Нурмуратов

 

 

                        Тошкент ш.,

                 2019 йил ___ декабрь,

                         ____ - сон

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2019 йил ___ декабрдаги

___/__ - сон қарорига

ИЛОВА

 

 

Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар
тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар

 

1. Қуйидаги мазмундаги 366 ва 367 -бандлар билан тўлдирилсин:

“366. Банк кредит операцияларини амалга оширишда қуйидагиларга риоя этиши лозим:

кредит шартномасида кредит маблағларини бериш муддати, шартлари ва улардан фойдаланиш тартибини кўрсатиши шарт;

кредит шартномасида кредит маблағларини бериш мажбуриятини бажармаганлиги ёки ўз вақтида бажармаганлиги учун банк қарз олувчи олдида кредитор сифатида ўз жавобгарлигини акс эттириши шарт;

кредит шартномасига илова қилинган кредитни қайтариш жадвали кредит шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланиб, банк ва қарз олувчи томонидан имзоланиши, шунингдек кредит шартномаси матнида илова кўринишидаги кредитни қайтариш жадвалига ҳавола бўлиши керак;

агар, кредитни қайтариш жадвали расмийлаштирилгандан сўнг кредит бўйича молиялаштиришни бошлаш муддатлари ёки шартномада кўзда тутилган ўзгарувчан фоиз ставкаси ўзгариши, кредит шартномасининг шартлари томонлар ўртасида қайта кўриб чиқилиши (шу жумладан кредит реструктуризация қилиниши), қарз олувчи томонидан кредит қисман муддатидан олдин сўндирилиши муносабати билан кредит бўйича тўловларни амалга ошириш саналари ва муддатлари ёки оралиқ кредит тўловларининг миқдорлари ўзгарганда банк кредитни қайтариш жадвалини янгидан расмийлаштириб, қарз олувчига тақдим қилиши лозим. Бунда, кредитни қайтариш жадвали янгидан расмийлаштирилиши билан ундан олдин мавжуд бўлган кредитни қайтариш жадвали ўз кучини йуқотади. Ушбу қоида (талаб) кредит шартномасида қайд этилиши шарт;

кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни қарз олувчига ҳакиқатда берилган кредит асосий суммасининг қолдиғига нисбатан кредит шартномасида белгиланган номинал ставка бўйича ҳисоблаши керак. Бунда, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар кредит суммаси қарз олувчининг ҳисобварағига ёки қарз олувчи томонидан кўрсатилган бошқа ҳисобвараққа ўтказилган ёхуд қарз олувчига нақд пул кўринишида берилган санадан бошлаб ҳисобланади;

агар кредит шартномасида кредит тўловларини тўлаш даврида имтиёзли давр кўзда тутилган бўлса, унда имтиёзли даврнинг бошланиш куни кредит берилган санадан ҳисобланиши керак;

банк қарз олувчига кредит шартномасида назарда тутилган кредитни беришдан бутунлай ёки қисман бош тортган тақдирда, ушбу кредит бўйича маблағлар беришни тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирмасдан қарз олувчига кредит бериш тўхтатилганлиги ва унинг сабаблари юзасидан ёзма хабарнома юбориши шарт;

жисмоний шахс-қарз олувчи томонидан истеъмол кредити (шу жумладан автокредит ва таълим кредитлари) ва ипотека кредити бўйича қарздорлик тўлиқ тўланганидан сўнг, банк мазкур қарздорлик бўйича амалга оширилган охирги тўлов санасидан кейин уч иш кунидан кечиктирмай қарз олувчига кредит бўйича қарздорлик тўлиқ тўланганлиги ва ушбу кредит шартномаси бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисида ёзма хабар юбориши (бериши) шарт.

367. Кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси тури (ўзгармас ёки ўзгарувчи фоиз ставкаси) ҳамда кредитнинг асосий суммаси ва фоизларини тўлаш усули (дифференциал ёки аннуитет усулида) томонларнинг ўзаро келишувига мувофиқ кредит шартномасида кўзда тутилади.”.

 

Общие комментарии

152