ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1060 Государственный комитет Республики Узбекистан по содействию приватизированным предприятиям и развитию конкуренции 30/10/2018 14/11/2018 3
Тошкент шаҳрида асаларичилик соҳасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-1060

Асаларичилик соҳасигаилғор технологияларни жорий этган ҳолда асални чуқур қайта ишлашни йўлга қўйиш,ички бозор ва экспортга йўналтирилган асаларичилик маҳсулотлариассортиментини кескин кўпайтириш, хажмини ошириб боришҳамда давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишмақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон асаларичилари уюшмаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг“Тошкент шаҳар уй-жой мулкдорлари” уюшмасига оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилган Тошкент шаҳри, Сирғали тумани, Олтин Водий кўчаси 103- уйда жойлашган бино ваиншоотлари тегишли ҳудуди билан бирга (кейинги ўринларда – объект) асални қайта ишлаш ва қадоқлаш мажмуасини ташкил этиш учун инвестиций ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш шарти билан “ноль” харид қийматида “ASL O’ZBEK ASALI” масъулияти чекланган жамияти(кейинги ўринларда – “ASL O’ZBEK ASALI” МЧЖ)га сотиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. “ASL O’ZBEK ASALI” МЧЖга объект доирасида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жараёнида қуйидаги инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини ўз зиммасига олади:

а) 2 (икки) йил давомида объектга 25,0 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритиш орқали объектни реконструкция қилиш, замонавий асбоб-ускуналар сотиб олиш ҳамда жиҳозлаш;

б) объект негизида йилига 10 минг тонна асални қайта ишлаш в қадоқлаш қувватига эга бўлган комплексни ишга тушириш;

в) камида 50 та янги иш ўринлари ташкил этиш.

3. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

ўн кун муддатда мазкур қарорнинг 2-бандида назарда тутилган шартлар асосида “ASL O’ZBEK ASALI” МЧЖбилан олди-сотди шартномаси тузилишини;

Ўзбекистон асаларичилари уюшмаси билан биргаликда“ASL O’ZBEK ASALI” МЧЖ томонидан олди-сотди шартномасида белгиланган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатилишини таъминлансин.

4. Белгилансинки, “ASL O’ZBEK ASALI” МЧЖ томонидан инвестиций ва ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ бажарилган деб топилган ва пеня (юзага келган тақдирда)тўлиқ хажмда тўлангандан ва ишчи ўринлари бир йил давомида сақлангандан сўнг,мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордери (тасарруф этиш ҳуқуқи билан) расмийлаштириб берилади.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З. Мирзаев ва Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Ж. Артикходжаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                А.Арипов

Общие комментарии