ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1042 Министерство народного образования Республики Узбекистан 26/10/2018 10/11/2018 2

Обсуждение завершено

Постановление Президента Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сонли қарори)
ID-1042

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сонли қарорига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазиринингўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2829-сон Қарорида:

3-банди 6-хатбошисидаги “Молия вазирлиги” сўзлари “Халқ таълими вазирлиги” сўзларига алмаштирилсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги “Молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2847-сон Қарорида:

4-банди 1-хатбошисидаги “таълим ва” сўзлари чиқариб ташлансин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги “Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3289-сон қарорида:

1-банди 2-хатбоши қуйидагича таҳрир этилсин.

“Олий таълим муассасалари ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларини Халқ таълими вазирлиги тасарруфига бериш ҳамда унинг негизида Педагогик маҳорат институтларини (кейинги ўринларда Институтлар деб аталади) иловага мувофиқ ташкил этиш”.

Илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнингиловасига мувофиқ янги таҳрирда баён қилинсин.

2-бандидаги“Ҳудудий марказларнинг” сўзлари “Институтларнинг”сўзлари билан алмаштирилсин.

2-банд 1- ва 2-хатбошидаги“халқ таълими ходимларининг” сўзлари “мактабгача ва халқ таълими ходимларининг” сўзлари билан алмаштирилсин.

2-банд 3-хатбошидаги “халқ таълими муассасалари” сўзлари “мактабгача ва халқ таълими муассасалари” сўзлари билан алмаштирилсин.

2-банд 5- ва 6-хатбошидаги“халқ таълими ходимларини” сўзлари “мактабгача ва халқ таълими ходимларини” сўзлари билан алмаштирилсин.

3-бандидаги “ Ҳудудий марказлар” сўзлари “Институтлар” сўзлари билан алмаштирилсин.

3-банди 1-хатбошидаги “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтларининг”сўзлари “Олий таълим муассасалари ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларининг” сўзлари билан алмаштирилсин.

3-банди 3-хатбошидаги“олий таълим муассасаларининг” сўзлари “А.Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг”сўзлари билан алмаштирилсин.

4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5-бандидаги “Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Ҳудудий марказлар” сўзлари “А.Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Институтлар”сўзлари билан алмаштирилсин.

5-банди 1-хатбошидаги “халқ таълими тизими ходимларининг” сўзлари “мактабгача ва халқ таълими тизими ходимларининг” сўзлари билан алмаштирилсин.

5-банди 2-хатбоши қўйидаги “халқ таълими ходимларини” сўзлари “мактабгача ва халқ таълими ходимларини” сўзлари билан алмаштирилсин.

6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин

7-бандидаги“икки ой муддатда” сўзлари “бир ой муддатда” сўзлари билан алмаштирилсин.

7-банди 1-хатбошидаги “Ҳудудий марказлар” сўзлари “Институтлар” сўзлари билан алмаштирилсин.

7-банди 2-хатбошидаги “Ҳудудий марказлар намунавий ташкилий тузилмасини ҳамда халқ” сўзлари “Институтлар намунавий ташкилий тузилмасини ҳамда мактабгача ва халқ” сўзлари билан алмаштирилсин.

7-банди 3-хатбошиўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8-9-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10-бандидаги “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг” сўзлари билан алмаштирилсин.

10-банди 1-хатбошиқуйидагича таҳрир этилсин:

 “Кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни мувофиқлаштириш бўлими негизида, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  Педагог кадрларни қайта тайёрлаш, малакасини оширишни ташкил этиш ва назорат қилиш бошқармасини иш ҳажми камайиши ҳисобига қисқарадиган 2 та штат бирлигини ўтказишни инобатга олган ҳолда, 5 та штат бирлигидан иборат Кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни мувофиқлаштириш бошқармаси ташкил этилсин”.

11-банди қуйидагича таҳрир этилсин:

 “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Институтларни сақлаш харажатларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари  маблағлари ҳисобидан амалга оширилишини назарда тутган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2018 йилги параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритсин”.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА

 

Олий таълим муассасалари ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларини Халқ таълими вазирлиги тасарруфига бериш ҳамда унинг негизида ташкил этиладиган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар педагогик маҳорат институтлари

РЎЙХАТИ

 

Т/Р

ОТМлари ҳузуридаги ХТХҚТМО ҳудудий марказлари номи

Тасарру-фига қабул қилувчи

Ташкил этиладиган институтлар

1.

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогик институти ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази

Халқ таълими вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси педагогик маҳорат институти

2.

Андижон Давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази

Халқ таълими вазирлиги

Андижон вилояти педагогик маҳорат институти

3.

Бухоро Давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази

Халқ таълими вазирлиги

Бухоро вилояти педагогик маҳорат институти

4.

Жиззах давлат педагогик институти ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази

Халқ таълими вазирлиги

Жиззах вилояти педагогик маҳорат институти

5.

Қарши Давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази

Халқ таълими вазирлиги

Қашқадарё вилояти педагогик маҳорат институти

6.

Навоий давлат педагогик институти ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази

Халқ таълими вазирлиги

Навоий вилояти педагогик маҳорат институти

7.

Наманган Давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази

Халқ таълими вазирлиги

Наманган вилояти педагогик маҳорат институти

8.

Самарқанд Давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази

Халқ таълими вазирлиги

Самарқанд вилояти педагогик маҳорат институти

9.

Термиз Давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази

Халқ таълими вазирлиги

Сурхондарё вилояти педагогик маҳорат институти

10.

Гулистон Давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази

Халқ таълими вазирлиги

Сирдарё вилояти педагогик маҳорат институти

11.

Чирчиқ давлат педагогик институти ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази

Халқ таълими вазирлиги

Тошкент вилояти педагогик маҳорат институти

12.

Фарғона Давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази

Халқ таълими вазирлиги

Фарғона вилояти педагогик маҳорат институти

13.

Урганч Давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази

Халқ таълими вазирлиги

Хоразм вилояти педагогик маҳорат институти

14.

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика  университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази

Халқ таълими вазирлиги

Тошкент шаҳар педагогик маҳорат институти

Общие комментарии

1012