ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
10328 Центральный банк Республики Узбекистан 21/11/2019 05/12/2019 143

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг кредитлар (микроқарзлар) бўйича қарз юкини ҳисоблаш тартиби, қарз юкининг рухсат этилган миқдори, шунингдек қарз юки ўсишини чеклаш тўғрисидаги низом
ID-10328

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2019 йил 28 сентябрдаги

24/5 - сон қарорига

ИЛОВА

Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг кредитлар (микроқарзлар)

бўйича қарз юкини ҳисоблаш тартиби, қарз юкининг рухсат этилган

миқдори, шунингдек қарз юки ўсишини чеклаш тўғрисидаги

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Микрокредит ташкилотлари тўғрисида”ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июлдаги ПҚ–4400-сон “Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ қарз олувчи жисмоний шахсларга банк ва микрокредит ташкилотлари томонидан микроқарзлар ҳамда ломбардлар томонидан кредитлар ажратилаётганда қарз юкини ҳисоблаш тартибини, қарз юкининг рухсат этилган миқдорини, қарз юки ўсишини чеклаб туришни, шу жумладан кунлик энг юқори фоиз ставкаларини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

қарз берувчи – банк, микрокредит ташкилоти, ломбард;

қарз олувчи – кредит ёки микроқарз олиш учун қарз берувчига мурожаат қилган жисмоний шахс;

қарз юки кўрсаткичи – қарз олувчининг кредитлари ва/ёки микроқарзлари бўйича ўртача ойлик тўловлари миқдорининг унинг ўртача ойлик даромади миқдорига бўлган нисбати;

кредит (микроқарз) шартномаси бўйича тўловлар – кредитнинг (микроқарзнинг) тўлиқ қиймати, фоизлар, шартномани тузиш вақтида маълум бўлган бошқа тўловлар,

шу жумладан учинчи шахс фойдасига тўланадиган тўловлар, агар бундай тўловлар шартнома шартларидан келиб чиқадиган бўлса;

ўртача ойлик тўловлар миқдори – қарз олувчи томонидан барча қарз берувчилар билан тузилган кредит (микроқарз) шартномалари, шунингдек қарз олувчи кафил ва/ёки биргаликда қарз олувчи сифатида иштирок этадиган кредит (микроқарз) шартномалари бўйича тўловларнинг ўртача ойлик қиймати;

ўртача ойлик даромадлар миқдори – жисмоний шахснинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги, пенсия ва бошқа даромадлари;

биргаликда қарз олувчи – қарз олувчи билан кредит (микроқарз) ва унинг фоизлари бўйича ойлик тўловларда қатнашувчи, шунингдек кредит (микроқарз) бўйича солидар жавоб берувчи жисмоний шахслар.

  1. Қарз юки кўрсаткичи ҳар бир қарз олувчига банклар ва микрокредит ташилотлари томонидан микроқарз ёки ломбардлар томонидан кредит ажратишда унинг суммаси ва қарз олувчининг амалдаги барча кредит ва микроқарз шартномалари бўйича асосий қарз қолдиғи йиғиндиси 10 миллион сўмга тенг ва ундан ошганда ҳисобланади.
  2. Қарз берувчи томонидан кредитга (микроқарзга) доир ҳуқуқлар сотиб олинганда қарз юки кўрсаткичи ҳисобланмаслиги мумкин.

2-боб. Қарз олувчининг ўртача ойлик тўловлари миқдорини аниқлаш

  1. Ўртача ойлик тўловлар миқдори ҳисоб-китобига қуйидаги тўловлар киритилади:

қарз берувчи томонидан кредит (микроқарз) ажратиш тўғрисида кўриб чиқилаётган мурожаат бўйича;

қарз берувчи томонидан кредит (микроқарз) ажратиш тўғрисида кўриб чиқилаётган мурожаатда биргаликда қарз олувчи назарда тутилган тақдирда, унинг барча кредиторлар билан тузилган амалда бўлган кредит ва микроқарз шартномаси бўйича;

қарз юки кўрсаткичини ҳисоблаш санасида қарз олувчи ва барча қарз берувчилар ўртасида тузилган ҳамда амалда бўлган кредит ва микроқарз шартномалари бўйича;

қарз олувчи кафиллик шартномасига мувофиқ кафил сифатида иштирок этган кредитлар ва микроқарзлар бўйича, агар қарз юки кўрсаткичини ҳисоблаш санасида улар бўйича 30 кун ва ундан ортиқ муддати ўтган тўловлари мавжуд бўлса.

  1. Қарз берувчи ўртача ойлик тўловларни кредит бюроси томонидан тақдим этиладиган кредит ҳисоботидаги ва қарз берувчи бошқа расмий манбалардан олган маълумотларидан фойдаланган ҳолда ҳисоблаб чиқади. Бунда қарз берувчи ўртача ойлик тўловлари миқдорини ҳисоблашда актуал (олинган санаси 7 иш кунидан ошмаган) маълумотлардан фойдаланиши лозим.
  2. Қарз юки кўрсаткичини ҳисоблаш ва кредит (микроқарз) бериш санаси ўртасидаги вақт оралиғи бир календар ойдан ошмаслиги керак.

3-боб. Қарз олувчининг ўртача ойлик даромадлари миқдорини аниқлаш

  1. Қарз олувчининг ўртача ойлик даромадлари миқдори қарз олувчи томонидан охирги 12 ой ичида олган даромадлари миқдорининг ўртача арифметик қиймати сифатида ҳисобланади.

Қарз берувчи томонидан кўриб чиқилаётган мурожаатда биргаликда қарз олувчи назарда тутилган бўлса, унинг даромадлари ҳам ўртача ойлик даромади ҳисоб-китобига киритилади.

  1. Қарз берувчи қарз олувчининг ўртача ойлик даромадларини аниқлашда қарз олувчининг даромадлари тўғрисидаги ҳужжатлар билан тасдиқланган ва/ёки кредит бюродан ёки бошқа расмий манбалардан мустақил равишда олинган, қарз олувчининг даромадларини аниқлаш имконини берувчи маълумотлардан фойдаланади.
  2. Қарз берувчи қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчининг ўртача ойлик даромадларини аниқлашда қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар ва маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга:

қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчининг иш берувчиси томонидан тасдиқланган иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлари;

пенсия миқдори тўғрисидаги маълумотлари;

фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия бадаллари тўғрисидаги маълумотлари;

қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчининг даромадларини тасдиқловчи бошқа маълумотлар.

4-боб. Қарз юки ўсишини чеклаш меъёри

10. Қарз берувчи томонидан кредитлар (микроқарзлар) ажратилаётганда жисмоний шахснинг қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошмаслиги керак.

11. Қарз берувчи томонидан жисмоний шахсларга ажратиладиган барча кредит (микроқарз) шартномалари бўйича кунлик энг юқори фоиз ставка 0,3 фоиздан ошмаслиги бироқ фоизлар, воситачилик ҳақи, пеня ва бошқа жавобгарлик чоралари миқдори йиллик қарз суммасининг ярмидан кўп бўлмаслиги лозим.

5-боб. Якуний қоидалар

  1. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
  2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

Ўзбекистон Республикаси

Савдо-саноат палатаси раиси А. Икрамов

2019 йил “___”__________

Общие комментарии

1221