ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
10313 Хокимият Пастдаргомского района 21/11/2019 04/12/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Пастдарғом туман “Бешнайман” ҳамда “Туртайғир” маҳалла фуқаролар йиғинларига қарашли Қораманғит ва Туртайғир қишлоқларидан “Қораманғит” номли янги маҳалла фуқаролар йиғини ташкил қилиш ҳамда унинг Низомини рўйхатга олиш тўғрисида
ID-10313

Халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгаши

Қ А Р О Р И

 

2019 йил “___” октябрь                                                  Пастдарғом  тумани

 

 

Пастдарғом туман “Бешнайман” ҳамда “Туртайғир” маҳалла фуқаролар йиғинларига қарашли Қораманғит ва Туртайғир қишлоқларидан “Қораманғит” номли янги маҳалла фуқаролар йиғини ташкил қилиш ҳамда унинг Низомини рўйхатга олиш тўғрисида

 

Тумандаги “Бешнайман” ҳамда “Туртайғир” маҳалла фуқаролар йиғинларига қарашли Қораманғит, Туртайғир қишлоқлари ҳудудида истиқомат қилиб келаётган 500 (беш) юздан ортиқ оила аъзоларининг талаб ва истакларини инобатга олиб ҳамда “Бешнайман” ҳамда “Туртайғир” маҳалла фуқаролар йиғинларининг 2018 йил 26 февраль кунги 11-сонли вакиллар йиғилиши қарорини ўрганиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 5, 27-моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши

 

Қ А Р О Р     Қ И Л А Д И:

1. Патдарғом тумани “Бешнайман” ҳамда “Туртайғир” маҳалла фуқаролар йиғинларига қарашли Қораманғит ва Туртайғир қишлоқлари ҳудудида истиқомат қилиб келаётган 500 (беш) юздан ортиқ оила аъзоларининг талаб ва истакларини инобатга олиб ҳамда “Бешнайман” ҳамда “Туртайғир” маҳалла фуқаролар йиғинларининг 2018 йил 26 февраль кунги 11-сонли вакиллар йиғилиши қарорини ўрганиб чиқиб янги “Қораманғит” маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этилсин ҳамда унинг Низоми рўйхатга олинсин.

2. Туман ҳокимлиги статистика бўлими (Ф.Намозов)га янги “Қораманғит” маҳалла фуқаролар йиғининг Низомини давлат рўйхатига олиш топширилсин.

3. Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Пастдарғом туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари (Ў.Пардаев) ва “Бешнайман” ҳамда “Туртайғир” маҳалла фуқаролар йиғини (А.Муминов, У.Мирзаев) ларга янги “Қораманғит” маҳалла фуқаролар йиғинини тузиш, ташкилий масалаларни “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиш вазифалари юклансин.

4. Туман ички ишлар бўлими (Ш.Қузиев)га янги ташкил этилаётган “Қораманғит” маҳалла фуқаролар йиғини учун думалоқ муҳр ва бурчакли тамға олишга рухсат бериш топширилсин.

5. АТ “Халқ банки” (А.Марданов)га янги ташкил этилган “Қораманғит” маҳалла фуқаролар йиғини учун алоҳида ҳисоб рақами очиш тавсия этилсин.

6. Ушбу қарор бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари (Д.Маматкулов), туман фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Пастдарғом туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари (Ў.Пардаев) ҳамда ташкилий услубий гуруҳ бош мутахассиси (С.Бегимқулов) лар зиммасига юклатилсин.

 

Кенгаш раиси                                                            Ш.Худайбердиев

Общие комментарии

70