ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
10260 Министерство народного образования Республики Узбекистан 18/11/2019 03/12/2019 1

Обсуждение завершено

Указ Президента Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-10260

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4467-сон қарорига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов

ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил “____”_________даги

ПФ- _____-сон Фармонига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги ПФ-5712-сон Фармони (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2019 й., 18-сон,

348-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида:

а) 4-бандининг тўртинчи, бешинчи хатбошиларидаги “Баркамол авлод” марказлари” ҳамда “Баркамол авлод” марказларида” сўзлари тегишлича “Баркамол авлод” болалар мактаблари” ҳамда “Баркамол авлод” болалар мактабларида” сўзлар билан алмаштирилсин;

б) 8-бандда:

“е” кичик бандининг иккинчи, бешинчи хатбошилари, “ж” кичик бандининг ўн иккинчи хатбошидаги “Баркамол авлод” болалар марказлари” сўзлари тегишли келишикдаги “Баркамол авлод” болалар мактаблари” сўзлар билан алмаштирилсин;

“е” кичик бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“ҳудудий “Баркамол авлод” болалар мактаблари ва “Болалар кутубхоналари”нинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш”;

“е” кичик бандига қуйидаги мазмундаги тўққизинчи - ўнинчи хатбошилар қўшилсин:

“Баркамол авлод” болалар мактабларида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб “STEAM – таълим”дастурини жорий этиш;

2020 йил 1 январдан бошлаб “Баркамол авлод” болалар мактабларида робототехника, мехатроника, муҳандислик, дастурлаш ва хорижий тилларни ўрганиш тўгаракларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил этиш”;

в) 9-бандининг ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“барча таълим муассасаларининг, шунингдек барча “Баркамол авлод” болалар мактаблари, “Болалар кутубхоналари” ва мактаб кутубхоналарининг кенг полосали Интернет тармоғига тўлиқ уланиши таъминланади”.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида” 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2731-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 4-сон, 49-модда):

а) 5-бандидаги “Баркамол авлод” марказларидаги” сўзлар “Баркамол авлод” болалар мактабларидаги” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) рус тилида берилган 2-иловасининг 9-банди қуйидаги таҳрирда

баён этилсин:

“9. Шерматов Ш.Х. – министр народного образования”.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3152-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ,

2017 й., 30-сон, 730-модда) муқаддимасининг биринчи хатбошидаги

“19 та “Баркамол авлод” марказлари” сўзлари “22 та “Баркамол авлод” болалар мактаблари” сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги “Олий таълим муассасаларида педагогика йўналишида махсус сиртқи бўлимларни ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3183-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 803-модда) муқаддимасининг биринчи хатбошидаги “211 та “Баркамол авлод” маркази” сўзлари “216 та “Баркамол авлод” болалар мактаблари” сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги “Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш

ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3289-сон қарори муқаддимасининг биринчи хатбошидаги “211 та баркамол авлод марказлари” сўзлари

“216 та “Баркамол авлод” болалар мактаблари” сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш ҳамда аҳолиси бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 29 сентябрдаги ПҚ-3301-сон қарорининг (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2017 й., 07/17/3301/0040) 7-бандидаги “Баркамол авлод” марказларидаги” сўзлари “Баркамол авлод” болалар мактабларидаги” сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 й., 36-сон,

728-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ташкилий тузилмасида (1-илова):

а) “Баркамол авлод” республика болалар бадиий ижодиёт маркази, “Баркамол авлод” республика болалар техник ижодиёт маркази, “Баркамол авлод” республика болалар экология ва ўлкашунослик маркази” сўзлари “Республика “Баркамол авлод” болалар мактаби” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) “болалар шаҳарчалари, ахборот-ресурс марказлари” сўзлари “болалар шаҳарчалари” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) “Вилоят тасарруфидаги ахборот-ресурс марказлари” сўзлари “Вилоят тасарруфидаги “Болалар кутубхоналари” сўзлари билан алмаштирилсин.

Общие комментарии

205