ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1022 Зангиатинский Центр содействия занятости 25/10/2018 09/11/2018 0

Обсуждение завершено

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-1022

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

TOSHKENT VILOYATI

ZANGIOTA TUMANI

HOKIMI

РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ХОКИМ

ЗАНГИАТИНСКОГО РАЙОНА

ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ

                                                                                        gerbUz1

                                                                                                                 Қ А Р О Р

 

№______                                                                                                                                                                                           “ ___”__________ 2018 йил

                                                                 Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган

                                                                     шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини

                                                                         2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

 

         Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2008й, 29-30-сон, 277-модда, 2010й 35-36-сон, 300-модда, 2013й 18-сон, 233-модда, 41-сон, 543-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон республикасида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2018 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида

                                                                                               ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан 715 кишини ташкил этадиган 10 фоиз миқдорида, шу жумладан:

Ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари 3,9 фоиз -18 киши;

14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун банд қилинган иш ўринлари 35,3 фоиз- 202 киши;

Умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд қилинган иш ўринлари 20,6 фоиз- 346 киши;

Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари 1,5 фоиз- 47 киши;

Пенсия олди ёшидаги шахслар учун қилинган иш ўринлари 1,1 фоиз- 6 киши;

Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари 9,1 фоиз- 78 киши;

Одам савдоси қурбонлари учун банд қилинган иш ўринлари 3,9 фоиз- 18 киши миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.

2. 2018 йилда ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган корхона, ташкилот, муассасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2018 йил якунлашидан 10 кун олдин квота иш жойлари умимий миқдорининг камида 25 фоизи учун 2019 йилнинг 10 апрелидан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги яъни хар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини туман Аҳоли бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.

4. Иш ўринлари банд қилинган корхона ва ташкилотлар томонидан 2019 йил 1 апрелига қадар банд қилинган иш ўринлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли қарорига асосан белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилиши амалга оширилсин.

5. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд қилиб қўйилишини) ҳамда иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ҳодим ўз мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.

6. Ушбу қарор ижроси бажарилмаган тақдирда корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мансабдор шахсларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солиниши тўғрисида огохлантирилсин.

7. Туман Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази рахбари (Б.Шайманов) бир хафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминлансин.

8. Зангиота туман ҳокимининг 2017 йил 17 октябрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги №2367-сонли қарори 2018 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари И.Сайитқулов зиммасига юклатилсин.

                           

 

                          Туман ҳокими                                                                 А.Тамикаев

 

 

 

 

 

Общие комментарии

213